"Аякс" Де Лигтнинг нархини сезиларли даражада ошириб юборди
04 июл 2019 20:14
Янгиликлар
"Аякс" Де Лигтнинг нархини сезиларли даражада ошириб юборди
"Аякс" раҳбарияти ўз ҳимоячиси Маттейс Де Лигтнинг трансферидан кўпроқ маблағ ишлаб олмоқчи.
"Tuttosport" хабарига кўра, амстердамликлар ҳимоячи борасидаги 67 миллион евро ҳамда бонус тарзида тақдим этилиши мумкин бўлган 13 миллион евролик таклифга рад жавобини беришган. Энди ҳимоячининг нархи 87 миллион евро қилиб белгиланди. Айни дамда дунёнинг энг қиммат ҳимоячиси бўлиб турган Виржил ван Дейк "Ливерпуль"га 85 миллион евро эвазига кўчиб ўтган.
Олдинроқ 19 ёшли футболчи "Ювентус" билан шахсий шартнома борасида келишиб қўйгани борасида маълумотлар берилганди. Энди клуб раҳбарлари ўзаро келишиб олишса, трансфер амалга ошиши мумкин.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар