UZ

Сўнгги янгиликлар

21:49"Шаржа" бош мураббийи: "Мен ҳалолман, демак, ҳамма ҳалол бўлиши керак. Ҳаёт шундай эканлигига ишонаман"  0 21:01"Пахтакор" Россия жамоасига мағлуб бўлди  3 21:00"Истанбул Башакшехир" — "Бешиктош". Таркиблар маълум  10 20:40"Насаф" U21 Қашқадарё вилояти ҳокими кубогини қўлга киритди  0 20:33"Арсенал" — "Уиган". Таркиблар маълум  2 20:00“Нефтчи” икки футболчисини “Қўқон-1912”га ижарага берди  10 19:49"Сурхон" Грузия клубини мағлуб этди  2 19:42"Андижон" легионери жамоани тарк этди  7 19:21"Райо Вальекано" — "Атлетико". Таркиблар маълум  16 19:05Элит ОЧЛ. "Насаф" "Шаржа"га қарши қизил либосда ўйнайди  7 19:00"Арал" янги дарвозабон билан шартнома имзолади  0 18:55Фабрегас: "Мората футбол ўйнашни йиғиштириб, бошқа спорт билан шуғуллансин"  3 18:28"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Шаржа" легионери жамоани тарк этди  7 18:01Назорат ўйини. “Гулистон” “Орол”дан устун келди  2 17:11Эндрик январь ойида Лига 1нинг энг яхши футболчиси деб топилди  18

Ахбор Имомхўжаев: “Минг ойлик” тўйларга етказсин!” Янгиликлар

Ахбор Имомхўжаев: “Минг ойлик” тўйларга етказсин!”

Теглар :  olamsport.com
Бу сулолага бутун мамлакат аҳли ҳавас қилади.

Бундай шаънни йиллар давомида ушлаб туриш, халқ меҳрига сазовор бўлиш осон эмас. Нафақат спорт журналистикасида фаолият юритаётганларга, балки спорт жамоатчилиги учун ҳам бирдек қадрли ва суюкли Ахбор ака бугун ҳам тетик ва навқирон.

Эртага ана шу инсон, Имомхўжаевлар сулоласи сарбони, ўзбек футболи фидойиси, миллий спорт журналистикасининг ёрқин намоёндаси, республика тоифасидаги ҳакам, «Шуҳрат» медали соҳиби, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Ахбор Имомхўжаев ўзининг 80 ёшлик юбилейини нишонлайди.

Юртимизда футболнинг оммавийлашувида Ахбор Рустамовичнинг хизматлари катта. Аввало республика радиосида, кейинчалик телевидениеда Ахбор аканинг шарҳларини тинглаб катта бир авлод шаклланди. Миллий футболимизга бағишланган бир қатор китоблар муаллифи ҳисобланган Ахбор аканинг оиласида дўсту ёрлари, яқинлари тўпланади.

Устоз бетакрор шарҳлари орқали миллионлар қалбидан жой олган, бугунги авлод эса унинг «Футбол – қувончим, дардим, фахрим», «Мафтунингман футбол», «Ўзбегимнинг Миржалоли» каби китобларидан баҳраманд бўлиб улғайишмоқда.

Аввало, интервьюни қай тарзда олиб бориш кераклиги хусусида кўп ўйладим. Ўзига хос саволлар бергим, "NewsArena" муштарийларига ҳали таниш бўлмаган қирраларини етказгим келди. Аммо бунга ҳожат қолмади. Дилкаш устознинг ўзи вазиятдан чиқарди. Ўзингиз ҳам ўқиб, ишонч ҳосил қилишингиз мумкин.


– Футбол шунақа нарсаки, кишини жалб қилаверади. Хабарингиз бор, бизнинг турли соҳа вакилларидан ташкил топган “Тонг” жамоамиз бор. У ерда бир вақтлари футбол билан шуғулланган, кейинчалик касб тақозоси билан яшил майдонни бир муддат тарк этиб, эндиликда бироз қорин қўйган, сочлари оқарган, юзларига ажин тушган ҳолда футболга қайтганлар бор. Жамоамизда юртимизнинг таниқли ҳуқуқшуносларидан бири, бир вақтлари биз билан ўйнаган Ҳабибулла ака деган одам бор эди. Ҳозир ҳам ҳаёт. Ўша одам жамоамиздаги ёш жиҳатидан ҳаммамиздан каттаси эди. Биродар Абдураимовга қарши шу одамни қўяр эдик. Унинг ўйинларини кўриб, мен ҳам шу одамга ҳавас қилардим, энг ёши улуғ одам бўлармикинман, деган хаёлга борардим. Шукрки, ҳозир ўша жамоамизнинг энг катта ўйинчиси менман. Буларнинг барчаси учун Яратганга шукрона айтаман.

– Биринчи шарҳга ўтирган кунингиз­ни эслай олайсизми? Ўша пайтларда ўзбек шарҳловчилик мактаби энди оёққа тураётган пайтлар эди. Ҳар ҳолда биринчи бўлиш масъулияти оғир.


Интервьюнинг давоми olamsport.com сайтида...

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика