

Австрия футбол иттифоқи мамлакат терма жамоаси учун янги мутахассис топди. Унга кўра, Грацнинг "Штурм" клуби устози Франко Фода Австрия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.
51 ёшли германиялик мутахассис билан 2019 йилнинг 31 декабрь кунига қадар шартнома имзоланди. Фода янги лавозимида 2018 йилнинг 1 январидан иш бошлайди. Франко бу постда Марсель Коллернинг ўрнини эгаллади.



