Австралия терма жамоасининг янги сардори маълум

Xayrulla Xoliqov
17 ноя 2018, 13:29
Осиё Кубоги-2019да Австралия терма жамоасига ким сардорлик қилиши маълум бўлди.

Терма жамоа устози Грехэм Арнольд бундан буён Марк Милиган сардорлик боғичини тақишини матбуотга билдирди. Марк Милиган "соккерузлар" сафида 72та ўйинда майдонга тушган бўлиб, у Австралия футболи тарихида терма жамоанинг 56-сардори ҳисобланади.

Милиган боғични аввалги сардор Майл Единакдан қабул қилиб олди. Маълумки, Единак ўтган ой халқаро фаолиятини якунлади. Терма жамоа устози янги сардор ҳақида шундай деди: "Марк қарийб 12 йилдан бери терма жамоада тўп тепяпти. У жуда ажойиб характерга эга. У  - етакчи ва шерикларини ортидан етаклай олади".

Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: the-afc.com