

Бу ҳақда футболчи ўзининг "твиттер"даги саҳифасида эълон қилди.
"Бугун Австралия терма жамоасидаги фаолиятим якунлангани ҳақида маълум қилмоқчиман. Ўз ватаним шарафини ҳимоя қилишни сўзлар билан тасвирлай олмайман. Миллий жамоа либосидаги барча ўйинларда мени қўллаб-қувватлаганларга раҳмат айтмоқчиман" - деб ёзади Кэхилл.



