

Биз ўйиндан сўнг ёш футболчининг дастлабки ўйини ҳақида фикрларини сўрадик.
- Илк марта асосий таркибда ўйнадим. Менга ишонч билдиришгани учун мураббийларимга раҳмат. Ўйин яхши бўлди, 3-голни кутилмаганда ўтказиб юбордик. Ўйин 2:2 ҳисоби билан тугаганда адолатли бўларди.
Ўзимнинг ўйинимдан қониқдимми? Мени ўйинимга баҳони муррабийлар ва мухлислар беришгани маьқул. Энди иккинчи даврада чиройли ўйин ва яхши натижалар кўрсатишга астойдил ҳаракат қиламиз, - дейди футболчи.
"Қўқон-1912" матбуот хизмати


