

Маълумотларга кўра, ҳимоячи айни пайтда "Машъал"нинг Янгиерда ўтаётган йиғинида иштирок этмоқда. Агар Агалиевнинг ҳаракатлари Александр Хомяков бошчилигидаги мураббийлар штабига маъқул келса футболчи 2016 йилни "газчилар" сафида бошлайди.
Аваз Агалиев 2015 йилги мавсумда "Динамо" сафида 29та ўйинда майдонга тушиб битта гол урди. Қизиғи ушбу гол айнан "Машъал" дарвозасига урилганди.



