UZ

Сўнгги янгиликлар

10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  0 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  3 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  0 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  7 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  2 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  14 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  3 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  16 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  17 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  2 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  10 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2

Аваз Бердиқулов: "ОФК ЎФАдан миннатдор" Янгиликлар

Аваз Бердиқулов: "ОФК ЎФАдан миннатдор"

Хабарингиз бор, 9 июль куни Тошкентда U-23 Осиё чемпионати саралаш босқичига қуръа ташланди.

Ушбу маросимдан кейин ОФК мусобақалар ўтказиш бўлими раҳбари, ўзбекистонлик Аваз Бердиқулов қисқа интервью берди.

- Нима учун U-23 Осиё чемпионати мезбони сифатида айнан Ўзбекистон танланди?

- Биласиз, 2022 йилги мазкур мусобақа Олимпиадага чиқиш мусобақаси эмас. ОФК ушбу турнирни 2023 йилги Осиё Кубогига тайёргарлик сифатида кўрган ва Хитойга мезбонлик берилганди. Аммо коронавирус айнан Хитойдан чиққанлиги, у ердаги пандемик вазият туфайли U-23 Осиё чемпионатини бошқа давлатга кўчиришга қарор қилдик. Мезбонлик бўйича бошқа мамлакатларга мурожаат қилдик. Улар орасида Ўзбекистон футбол Ассоциацияси тезда жавоб қайтарди ва мусобақани ўтказишга тайёрлигини билдирди, қисқа муддатда бу борада келишувга эришдик. Бунинг учун ЎФАга миннатдорчилик билдирамиз.

- Кейинги йилги мусобақа қайси стадионларда ўтади?

- Мусобақани учта стадионда ўтказишимиз керак. Биласиз, Осиё чемпионати финал босқичида 16та жамоа қатнашади. ЎФА томонидан иккита стадион Тошкентда, биттаси Наманганда бўлади деб таклиф беришган. Ҳозирча таклифларни ўрганиш билан бандмиз. Балки учала стадион ҳам Тошкентда бўлар, ёки ўйинлар бошқа вилоятларда ҳам ўтиши мумкин. Барчаси ЎФАнинг таклифига боғлиқ.

- Қуръа ҳақида нима дея оласиз?

- Ўзбекистон Осиё чемпионатида қатнашмаслиги керак эди. Сабаби мезбон сифатида тўғридан-тўғри йўлланмага эга бўлган. Лекин ЎФА билан келишган ҳолда Ўзбекистон U-23 терма жамоасини ҳам саралашга қўшдик ва унинг натижалари ҳисобга олинмайди. Ўша гуруҳдаги учта жамоанинг натижалари инобатга олинади холос. Ўзбекистон учта ўйинни ўртоқлик мақомида ўтказади. Гуруҳда Саудия Арабистони ва Кувайт каби кучли термаларга қарши баҳслар Ўзбекистонга ҳам анча фойдали бўлади деб ўйлайман.



Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика