
Маълум бўлишича, автобус ағдарилиб кетганидан сўнг уч киши шифохонага тушиб қолди. Уларнинг икки нафари операция қилинди. Жамоа футболчиси Патрисио Торансо ва жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи Пабло Сантель жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказди. Торансонинг чап оёғидаги тўртта бармоғи кесиб ташланди. "Уракан" шифокори Фернандо Локассонинг хабар қилишича, Патрисио футболчилик фаолиятини давом эттира олади, чунки унинг бош бармоғи соппа-соғ.