

Француз мадридликларнинг шорт-листида бош ўринни эгаллаган. Рўйхатда шунингдек Эдинсон Кавани, Луис Суарес, Дуван Сапата, Чими Авила, Мариано Диас ва Луис Суарес Чаррис бор.
Аммо, асосий мақсад Мадрид клуби анчадан бери кузатаётган франциялик футболчидир. Бунинг учун эса жамоадан Диего Костанинг кетишига тўғри келади.
Ляказетт якунланган мавсум барча мусобақаларда 39та ўйинда майдонга тушиб, 12та гол ва 4та ассист қайд этди.



