

AS хабарига кўра, "матрасчилар" раҳбарияти марказий ҳужумчи қидирмоқда. Номзодлар орасида 25 ёшли польшалик футболчи ҳам бор. Аммо Неапол клуби президенти Аурелио Де Лаурентис Миликни сотишни истамаяпти. У польшалик ҳужумчи билан узоқ муддатга мўлжалланган янги шартнома имзолаш ниятида.
Эслатиб ўтамиз, Аркадиушнинг "Наполи" билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзида ниҳоясига етади. У А Сериянинг жорий мавсумида 7 гол уришга муваффақ бўлган.



