Аркадиуш Милик "Ювентус"га ўтиши мумкин

Aziz Tukhtamuradov
1 янв 2021
"Марсель" ҳужумчиси Аркадиуш Милик "Ювентус"га ўтиши мумкин.

Италияликлар 27 ёшли польшалик футболчини ижарага олишмоқчи. "Марсель" эса ҳужумчини фақат сотув асосида бошқа жамоага қўйиб юбормоқчи. 

"Марсель" футболчининг нархини 15 миллион еврога баҳоламоқда. 

Эслатиб ўтамиз, французлар Миликни мавсум охирида сотиб олиш мажбурияти билан "Наполи"дан ижарага олгандилар. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Tuttosport