"Ювентус"га Миликнинг хизматлари таклиф қилинди

Sherzod Nurmatov
30 дек 2021, 19:29
"Марсель" ҳужумчиси Аркадиуш Милик Италияга қайтиши мумкин.

Журналист Николо Скирага кўра, 27 ёшли польшалик "Ювентус"га таклиф этилган. Айтишларича, форвард қишки трансфер ойнасида жамоасини ўзгартирмоқчи, Турин клуби эса жароҳатланган Пауло Дибаланинг ўрнига муносиб номзод излаш билан банд.

Эслатиб ўтамиз, Милик олдин Италияда "Наполи" таркибида ўйнаган. У жорий мавсумда "Марсель" учун 16 ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira

Сўнгги янгиликлар

Барча ›