UZ

Сўнгги янгиликлар

03:10АПЛ. "Лидс" кетма-кет тўртинчи ўйинида гол ура олмади. Кейинги ўйин МЮ билан  0 03:03Франция. ПСЖ осон ғалабага эришди  0 02:41А Серия. Сўнгги дақиқаларда пенальтидан гол ура олмаган "Ювентус" очко йўқотди  5 01:50Чемпионлик учун имкониятлар тугади: "Челси" бир қанча ёмон натижалар қайд этди  2 01:32Лиам Росеньор: "Челси" жуда осон голларни ўтказиб юборяпти"  3 01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  18 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  10 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  10 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0

"Атлетико" ва "Барселона" Амрабат учун курашади Янгиликлар

"Атлетико" ва "Барселона" Амрабат учун курашади

Мадрид клуби "Фиорентина" футболчиси Софьян Амрабатни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Марокаш терма жамоаси аъзоси январь ойидаги трансферлар ойнасида кўплаб клубларнинг бош мақсадига айланган эди. Буни ярим ҳимоячининг акаси ҳам тасдиқлади. 26 ёшли футболчи айни пайтда энг кўп эътиборни ўзига тортиб келаётган ўйинчилардан бири бўлиб қолмоқда.

Амрабатни ўз такркибига қўшиб олишни ният қилганлар орасида Ла Лигада "Барселона"дан ташқари "Атлетико" Мадрид ҳам пайдо бўлди. Клуб африкалик футболчини "Ванда Метрополитано"га келтириш учун жиддий уринишни амалга оширади. Амрабатнинг ўзи Испания чемпионатига йўл олишни истайди. "Атлетико" у қадрлайдиган клублар қаторида. У яқинда пойтахт клуби бош мураббийи Диего Симеонени мақтади ва бу унинг "Атлетико"га ўтиши ҳақидаги тахминларни кучайтирди.

"Атлетико" Мадриднинг Амрабатга бўлган қизиқиши жамоада Аксель Витсельнинг келажаги ноаниқ бўлган бир пайтда юзага келди. Италия клуби юлдузи бельгиялик ярим ҳимоячининг ўрнини тўлдириши мумкин. Витселнинг клуб билан шартномаси мавсум охирида ниҳоясига етади. Унинг отаси футболчи клубни тарк этишига ишора қилди.

"Атлетико" Софьян Амрабат учун "Барселона" ва "Ливерпуль" билан рақобат қилишига тўғри келади. А Серия вакили футболчисини арзонга қўйиб юбормаслиги тайин. Каталония клуби молиявий қийинчиликлар шароитида марокашлик ўйинчини харид қилишга қурби етмаслиги мумкин. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика