

"Чемпионатни ютиш ҳам, ютқазиш ҳам мумкин. Ҳозир мавсумнинг ўртаси ва олдинда узоқ йўл бор. Биз етакчилик қилмоқдамиз, аммо олдинда кўплаб ўйинлар бор.
Мавсум сўнггида 3та ўйин қолганда, мен чемпионлигимиз ҳақида гапиришим мумкин. Бизда кучли жамоа бор ва бу кейинги ўйинлар олдидан ўзимизга бўлган ишончимизни таъминлайди. Ўйинчилар улардан талаб қилинаётган нарсаларни билишади, биз гол урамиз ва ғалаба қозонамиз.
Луис Суареснинг ўйинларига келсак, биз доим уни Европадаги энг яхши марказий форвард эканлини билардик. Унинг ҳозирда биз билан эканлиги омадимиз, биз барчамиз бахтлимиз", - дейди Сересо.



