

"ЧЛ 2018/19 финали бизнинг стадионимизда ўтказилади ва жамоамиз унда иштирок этишни ният қилган. Ҳар бир жамоанинг ўз тизими бор ва биз учун Гризманн - клубнинг асоси, шу сабабли уни олиб қолиш учун бор кучимизни ишга солдик" - дейди Сересо.
Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигасининг 2018/19 мавсумдаги финали 2019 йил 1 июнь куни "Ванда Метрополитано" стадионида бўлиб ўтади.



