"Атлетико" ўйинчиларидан маошларини жамоавий қисқартиришга рози бўлишни сўрайди

Alisher
24 авг 2022, 11:24
"Атлетико" ўйинчилар билан маошларни қисқартириш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

Испан клуби молиявий қийинчиликларни бошдан кечирмоқда ва зудлик билан маошларни қисқартирмоқчи.

"Атлетико" раҳбарияти маошлар қисқатириши борасида Мадрид клубининг бир неча футболчилари, жумладан, Антуан Гризманн, Ян Облак, Коке, Тома Лемар ва Жоау Феликс билан учрашди.

Клубнинг мақсади — асосий жамоада барчанинг маошини қисқаришига эришиш.

Қайд этиш керакки, музокараларнинг дастлабки раунди ижобий ўтди. Ўйинчилар клубга ёрдам беришга тайёрликларини маълум қилишди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›