

Мадрид клуби тез орада "Манчестер Юнайтед" билан шартномаси якунланадиган 31 ёшли серб футболчиси учун 10 миллион евро тўлашга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, Неманья Матич учун испан грандидан ташқари "Интер" ва "Ювентус" клублари ҳам қизиқмоқда.
Матич жорий мавсум АПЛ доирасида атиги 3та ўйинда майдонга тушди.
Сербиялик футболчи МЮга 2017 йилда "Челси"дан ўтган эди.




