"Атлетико" "Ливерпуль" форвардини нишонга олди
02 янв 2021 17:40
Янгиликлар
"Атлетико" "Ливерпуль" форвардини нишонга олди
"Ливерпуль" ҳужумчиси Дивок Ориги қишки трансферлар ойнасида клубини ўзгартириши мумкин.
Бельгиялик футболчининг хизматларига Мадриднинг "Атлетико" клуби қизиқиш билдирмоқда. У 29 декабрь куни клубдан кетган Диего Костага ўринбосар бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Дивокнинг мерсисайдликлар билан тузган шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Форвардга шунингдек "Милан" ва "Ювентус" клублари қизиқмоқда.
Ориги жорий мавсум Англия чемпионати доирасидаги 3та ўйинда майдонга тушди.
Фикрлар