"Атлетико" ҳимоячиси "Реал"га қарши ўйинда бош миясидан жароҳат олди
02 окт 2024 14:22
Янгиликлар
"Атлетико" ҳимоячиси "Реал"га қарши ўйинда бош миясидан жароҳат олди
"Атлетико" марказий ҳимоячиси Робин Ле Норман "Реал"га қарши Ла Лиганинг 8-тур учрашувида миясидан жароҳатланди.
Бу ҳақда "матрасчилар" матбуот хизмати хабар берди.

Ле Норман 1:1 ҳисобида якунланган якшанба кунги ўйинда сўнгги дақиқаларда "Реал" ярим ҳимоячиси Орельен Чуамени билан тўқнашиб кетди.
Футболчининг тикланиш муддати эълон қилинмаган. Ле Норман жорий мавсумда "Атлетико" таркибида 8 та ўйин ўтказди.
27 ёшли ҳимоячи яқинда Мадриднинг "Атлетико" клуби билан 5 йиллик шартнома имзолади. Илгари у Испаниянинг "Реал Сосьедад" ва Франциянинг "Брест" жамоаларида ўйнаган ўйнаган. Шунингдек, Ле Норман Испания терма жамоаси таркибида Европа чемпиони ва Миллатлар Лигаси ғолибига айланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Фикрлар