«Атлетико» ФИФАга апелляция берди
26 янв 2016 10:00
Янгиликлар
«Атлетико» ФИФАга апелляция берди
«Атлетико» ФИФАнинг трансферларни амалга ошириш бўйича қўйган таъқиқига апелляция берди.
«Клуб ФИФАнинг қарорига қўшилмагани учун апелляция берди. Биз барча трансферларни барча қонунларга риоя қилган ҳолда амалга оширганмиз.
Апелляцияда шунингдек бизга нисбатан қўйилган таъқиқни вақтинча тўхтатиб туриш ҳақида сўралган», – деб ёзилади «Атлетико» расмий сайтида.
Эслатиб ўтамиз, ФИФА «Атлетико» ва «Реал» клубларига яқин икки трансфер ойнаси вақтида янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишни таъқиқлаб қўйган. Бундан ташқари клублар мос равишда 900 ва 360 минг Швейцария франки миқдорида жаримага тортилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Месси "Америка қироли" мукофотини қўлга кирита олмади. Уни "Фламенго" ярим ҳимоячиси ортда қолдирди
Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди
Фикрлар