"Атлетико" етакчиси шахсий сабабларга кўра "Осасуна" билан учрашувда майдонга тушмайди

14 дек 2019, 22:26
Бу ҳақида "Marca" нашри маълум қилди.

Мадриднинг "Атлетико" клуби ярим ҳимоячиси Коке Испания чемпионати 17-тури доирасидаги "Осасуна"га қарши учрашувда ўз жамоасига ёрдам беролмайди. Гап шундаки, "матрасчилар" жамоаси сардори фарзандли бўлиш арафасида. Шу туфайли "Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне бугун Кокенинг хизматларидан воз кечди. 

Эслатиб ўтамиз, 29 ёшли испаниялик футболчи "Атлетико" тарбияланувчиси ҳисобланади, у 2009 йилдан бери асосий жамоа шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Marca