"Атлетико" "Челси" вингерига қизиқмоқда
03 мар 2021 17:15
Янгиликлар
"Атлетико" "Челси" вингерига қизиқмоқда
Ҳужумкор ярим ҳимоячи Хаким Зиеш ўйин амалиёти камлиги сабаб "Челси"дан кетмоқчи.
27 ёшли марокашлик футболчи фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин.
Ўйинчининг хизматларига Мадриднинг "Атлетико" клуби қизиқиш билдирмоқда. Мадридликлар Зиешга Витолонинг ўринбосари сифатида қарашмоқда. "Аристократлар" ҳам Зиешнинг сотувини кўриб чиқишга тайёрлар.
Хаким "Челси" билан 2020 йилнинг февралида шартнома имзолаган эди. Вингер жорий мавсум Премьер-лига доирасида 13та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 3та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Фикрлар