"Атлетико" "Барселона" футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Alisher
30 окт 2019, 14:56
"Барселона" ярим ҳимоячиси Иван Ракитич фаолиятини "Атлетико"да давом эттириши мумкин.

Мадрид клуби вакиллари 31 ёшли хорватияликнинг атрофида бўлаётган вазиятни диққат билан кузатишмоқда.

Бундан ташқари, Иван Ракитичга Мадридда яшаш ғояси ёқади.

"Атлетико"дан ташқари, Иванга "Интер", "Милан" ва ПСЖ клублари қизиқмоқда.

Ракитич жорий мавсум Ла Лигада 7та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассистга эришган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca