UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Диёр Ҳолматов: "Ҳиссиётларимни тасвирлаб бериш иложсиз. Отамга ўхшаган футболчи бўлишга интиламан"  0 19:22U-23 Осиё кубоги. 3-ўрин учун ўйин баҳсда ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  2 19:07"Рома" ҳужумчисини трансферга қўяди  0 18:42Рой Кин "Арсенал"нинг чемпионлик учун курашдаги асосий муаммосини кўрсатиб ўтди  2 18:20Левандовски "Бавария"ни "Боруссия"дан устун қўйди  2 17:58Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тарихий ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  2 17:25Элбек Тўлқинов: "Жаҳон чемпионати бежиз Ўзбекистонга берилмаганини исботлашга ҳаракат қилдик"  0 16:55U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин  11 16:26Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат"  14 16:02Месси навбатдаги бор энг яхши бўлди  11 15:24Ўзбекистон U-23. Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов ўз клубларига жўнаб кетишди  31 15:16Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар  11 14:55 ФАКТ. Индонезия Ўзбекистон дарвозасига бирорта аниқ зарба йўлламади   15 14:35Дилшод Раҳматов: "Тарих билан яшаш керакмас. Осиё кубоги кучсиз жамоа қолмаганини кўрсатиб берди"  0 14:01Ўзбекистон кубоги. "Машъал" гуруҳ босқичида ҳеч ким қила олмаган ишни бажарди  1

"Атлетик"нинг Испания кубогидаги ғолибликни баржада қандай нишонлаганини бир кўринг! Ақл бовар қилмас гўзаллик Янгиликлар

"Атлетик"нинг Испания кубогидаги ғолибликни баржада қандай нишонлаганини бир кўринг! Ақл бовар қилмас гўзаллик

Ажойиб анъана 40 йилга тўхтаб қолди.

"Атлетик" 2023/24 йилги Испания кубогидаги ғолибликни оригинал услубда нишонлади – улар Нервион дарёси бўйлаб баржада сузишди. Бу 40 йилдан сўнг клубга қайтган ўзгача анъанадир.

Бу La Gabarra деб аталади – қайиқнинг номи ҳам шундай.



Пиротехника, хурсандчилик ва ажойиб гўзаллик: Бильбаодаги тантанали маросим

Турли маълумотларга кўра, бир миллионга яқин мухлислар кўчаларга чиқишган.



Жамоа сувга тушди ва ажойиб кайфиятни кафолатлади.



Ва клуб атрибутлари.



Сув бўйидаги тумонат одам.



Бутун қирғоқни эгаллаб олишди.



Ва кўприкларни ҳам.



Ва бу жараёнлар пиротехникаларсиз бўлмасди!



Мафтункор.



Одамлар нафақат кўчаларга йиғилишди, балки кўплаб байроқлар билан балконлардан ҳам ўрин эгаллашди.



Жамоани ҳудди стадионда бўлганидек кузатишди. Ўхшаш муҳит.



Ўйинчилар ақлбоварқилмас тарзда нишонлашди: ҳатто кимдир ечинди ҳам.



"Атлетик"даги ўша серсоқол Асьер Вильялибре байроқни мамнуният билан силкитди.



"Атлетик"нинг баъзи мухлислари жамоа олдида ўз қайиқларида сузиш учун пул ҳам тўлашди. Жумладан собиқ ҳимоячи Иньиго Мартинес: "Барселона" футболчиси ПСЖга қарши чорак финал ўйинида захирада ўтирди, сўнгра дарҳол Бильбаога шошилди ва ўз қайиғига тушиб олди.



Улкан байрам.



Ҳақиқий бирлик.


Илк бор 1983 йилда деярли бир миллион мухлис билан нишонлашган! Оддийгина юк баржасида

Баржани 1960 йилда Бильбао шаҳар порти буюртмасига биноан ясашган. Аввалига юк ташиш учун ишлатилган ва "Баржа Nº1" деб аталган, сўнгра "Атлетик"нинг Баржаси" деб қайта номлашган.



Анчагина катта.



Анъана 1983 йилда бошланган. Ўшанда Хавьер Клементе қўл остидаги "Атлетик" еттинчи ва ҳозирги пайтга келиб охиргисидан битта олдинги чемпионликни қўлга киритган: жамоа ўшанда сўнгги турда "Реал" устидан ғалабага эришган ҳолда ғолибликни қўлга киритган. Олдинги совринлар автобусда бутун шаҳар бўйлаб айланиб нишонланган бўлса, бу сафар оригинал йўл тутилди.

1983 йил 3 майда Бильбао орқали ўтадиган Нервион дарёсига баржа тушди ва унга футболчилар ва мураббийлар штаби чиқди. Қуйидаги суратда ўша турнирдаги ғалаба шарафига аталган маросим!




Қирғоқда яна бир миллионга яқин инсон (ҳа-ҳа, бу бадиий муболаға эмас) ва махсус қайиқларда жамоа билан яқинроқ бўлиш учун пул тўлаган мухлислар. Аниқроғи Андони Субисаррета, Андони Гойкоэчеа ва Испания терма жамоасининг ҳозирги бош мураббийи Луис де ла Фуэнтенинг ёнида.



"Атлетик" келаси мавсумда олтин дублни расмийлаштирди: лига ва Испания кубогини олди. Шу ҳолат такрорланди: бу жамоага омад олиб келади дея ҳисоблашди. Эндиликда ҳаттоки кўпроқ одам йиғилди: 1,2 миллион.



Ўшанда ҳеч ким бу сайр кейинги марта фақатгина 40 йилдан сўнг такрорланишини тахмин қилмаганди.


"Атлетик" ўзига хос катта воқеалар учун баржани сақлаганди. Суперкубокдаги ғалабани у сиз нишонлашди

Баржа бу вақт давомида Бильбао денгиз музейида эди. Басклар Испания суперкубогини икки бор (2015 ва 2021 йилларда) ютишган бўлса ҳам ғалабани баржада нишонлашмаганди. Масштаб тўғри келмайди деб ҳисоблашди ва вақтинча автобусдаги парадларга қайтишди.

2020 йил Бильбао шаҳар кенгаши узоқ вақтдаги танаффусдан сўнг баржа реконструкция қилинишини анонс қилди ва кемани тартибга келтирди (200 минг евро сарфланди).

Баржа 2024 йилда яна керак бўлиб қолди. Шундай қилиб уни тантанага бир неча кун қолганда сувга туширишди.




Анъананинг муҳимлигини тушунинг: шаҳар аҳолиси баржа ўтиш пайтида уйларнинг томи ва ҳатто дарёга қараганда балконларни ижарага олишди. Нархлар 700дан 1500 еврогача.



Баъзилар бутун уйларни эгаллаб олишди.



1984 йилги ғолиблар яна бирга: бундай воқеани ўтказиб юбориш мумкинмасди.



Айтганча, баржа ғояси "Атлетик"га тегишли эмас: буни илк бор иккинчи лигадаги ғалабадан сўнг 1924 йилда қўшни "Асеро" (у ҳам Бильбаодан)дагилар амалга оширишди. Кеманинг ўзи эса ўтган Бискайя провинциясининг XIX асрдаги саноат рамзидир.

Шаҳардаги машҳур ва  XX асрда пайдо бўлган "Нервион дарёси бўйлаб" қўшиғи анъана билан боғлиқ. Композиция шаҳарда тез-тез айтиладиган ибора билан бошланади: "Нервион дарёси бўйлаб баржа тушди...". Улар буни "Асеро"га бағишлашган, аммо у эндиликда асосан "Атлетик" билан боғланади.




Баржа 40 йил ичида илк бор фақатгина қўшиқлардагина сувга тушмади.


Sports.ru сайтидан Абдусалом Джалилов таржимаси

Рейтинг: +13   

Фикрлар

+1   
13 апр 19:47:58
=JAGUAR=
Odilbek77 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
"Sen bir kubok yutmagin ekanda" sarlavhali suratlar.
Насиб қилса бизга хам мана шундай: сен бир ЖЧга чиқмагин эканда дейишади чет-элликлар))) кўчаларда байрам бўлади! Кечалари хам кўча тўла одамлар бўлади! Ҳаммаёқда мушакбозлик дегандай.
+1   
13 апр 18:15:00
Liverol Motor Oil
Мана шу каби воқеалар туфайли хам футбол дунёдаги энг зур уйин.
Қани эди 30-минутга булса хам уша ерда булиб қолсангу хақиқий футбол байрамидан бахра олсанг.
Қойил!
   
14 апр 09:45:32
Odilbek77
=JAGUAR= фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Насиб қилса бизга хам мана шундай: сен бир ЖЧга чиқмагин эканда дейишади чет-элликлар))) кўчаларда байрам бўлади! Кечалари хам кўча тўла одамлар бўлади! Ҳаммаёқда мушакбозлик дегандай.
Ha, bu endi boshqa masala.
   
13 апр 21:08:01
Liverol Motor Oil
Odilbek77 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
"Sen bir kubok yutmagin ekanda" sarlavhali suratlar.
Кубок ютиш буйича Бильбао фақат Реал ва Барселонадан ортда.
Узун тарихга эга жамоа.
   
13 апр 20:12:29
dessi anvar
Насафга ўхшаб кетаркан Насаф ҳам бир йили кубокни ютганда росса байрам қилувди Қарши кўчалари ДАН ва Гвардия мошиналари кузатиб борган катта АВТОБУСда мазза бўган , маззами мазза
   
13 апр 18:46:27
abdimobile Abdimobilevich
Dahshat! Zo'r!
   
13 апр 18:36:20
Odilbek77
"Sen bir kubok yutmagin ekanda" sarlavhali suratlar.
   
13 апр 18:17:36
Fan_BARCA
Gap yo'q
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика