UZ

Сўнгги янгиликлар

17:28Титулдан сўнг: А Серия 34-тур превьюси, Шомуродов собиқ жамоасига гол урадими?  0 16:43"Where is Saudi Arabia?". Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  7 16:31Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум” (матнли трансляция)  0 16:30"Олмипик Мобиуз" - "Зомин" (онлайн натижа)  0 16:25Жасурбек Жалолиддинов: "Бугун майдонда қўрққан жамоа ютқазди"  2 15:42"Вест Хэм" - "Ливерпуль". Салоҳ, Нуньез ва Собослаи захирада  0 15:34U23 Осиё Кубоги ярим финалида ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  3 15:25Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум”. Асосий таркиблар маълум  1 15:23Индонезия - Ўзбекистон баҳсини ким бошқаради?  25 14:55Умарали Раҳмоналиев: "Рақибнинг провокацияларига тайёр эдик"  3 14:52Альфонсо Дэвиснинг "Реал"га трансфери боши берк кўчага кириб қолди  3 14:30Карло Анчелотти: "ЛаЛига ғолиби бўлишимизга 4 очко қолди"  14 14:15Тарихий натижа қайд этган Тожикистон футзал терма жамоасига каттагина мукофот пули берилади  5 13:35ВАР «отмен». Европанинг илк чемпионати юқори технологиядан воз кечди  25 13:07«Байер» юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум  4

"Атлетик" бу соврин томон 30 йиллик йўлни босиб ўтди... Янгиликлар

"Атлетик" бу соврин томон 30 йиллик йўлни босиб ўтди...

Вальверде баскларнинг Кубокдаги "лаънатига" бирор чора топиши зарур.

Интрига ўз тасдиғини топди – мамлакатнинг ТОП-3 жамоасининг ҳеч бири Испания Кубоги финалида бўлмайди. "Атлетик" сенсацион равишда "Атлетико"ни мағлуб этди ва финалга йўл олди.


Бу сафар ҳам "матрасчилар", "Барса" ва "Реал" Кубок финалига етиб бора олишмади 

Ҳеч кимга сир эмас испан футболининг йирик уч вакили доим ҳам кубок баҳсларига ўта муҳим мусобақа сифатида қарамайди. Охирги йилларда айниқса ушбу жамоаларнинг финалга етиб бора олмаслиги нормал ҳолатга айланиб қолди. Ўтган йили "Реал" ишончли тарзда финалгача етиб борди ва у ерда "Осасуна"ни таслим этди – кейин чемпионлик титули ҳам қўлга киритилди. "Барселона" Ла Лигада зафар қучган йили эса Кубок "Бетис"га насиб қилганди — финалда уларга "Валенсия" қаршилик қилган.

20/21-йилги мавсумда – трофей каталонияликларники бўлган. Бундан бир йил аввал эса – финал яна фаворитларсиз ҳадма "Реала Сосьедад" "Атлетик"ни енгади. Бу мавсум чемпионлик учун кураш бироз қизиқарлироқ кечаётгандек – кучли учликка "Жирона" кириб олди. "Реал" кутилмаганда 1/8 финалдаёқ кубокдан чиқиб кетди. "Қаймоқранглилар" Мадрид дербисида имкониятни бой берди ва омад яна "Атлетико"га кулиб боқди. "Барса" мусобақани чорак финалда тарк этди.

Иккинчи ярим финалдан айтарли умид ҳам йўқ эди – у ерда "Сосьедад"ни жуда истасак ҳам яққол фаворит дейиш қийин бўлади. Финалда баск дербиси гувоҳига айланишимиз мумкин эди – бироқ ЕЧЛ плей-офф учрашувини ўйлаган "Реал Сосьедад" "Мальорка"га ютқазиб қўйди. Иккинчи томонда "Атлетик" "матрасчилар"ни мусобақадан чиқариб юборди. Шундай экан, бу сафарги финалда ҳам биз аутсайдер ва ўртамиёнадан кучлироқ жамоа курашига гувоҳ бўламиз.


"Атлетик" — мусобақада ғалаба қозониш бўйича иккинчи ўринда, аммо бу асрда омад келмаяпти

"Атлетик" кўп бор совринга бу каби яқин келган. Умумий олганда айнан "Атлетик" худди "Реал" ва "Барселона" каби финалга кўп чиқа олади — ушбу учликнинг ҳар бири камида 40 мартадан финал йўлланмасини қўлга киритган. Мисол учун "Атлетико" ҳисобида 19 финал бор. Ана шунақа гаплар, испан футболининг тажрибали мухлиси бўлмасангиз, бу факт сиз учун кутилмаган бўлиши турган гап.

XXI асрнинг ўзида ҳам кубок учун уринишлар етарлича бўлган – бироқ Кубокни "Атлетик" охирги марта 1984 (!) йилда қўлга киритган. Финалларда "Кастельон", "Эльче", "Реал", "Атлетико", "Севилья", "Валенсия" ва бошқалар устидан ғалабалар қайд этилган. Умумий ҳисобда басклар мусобақада 24 марта ғолиб чиқа олган – олдинда фақат "Барселона" бор.

Бироқ охирги триумфдан кейин узоқ муддатли танаффус давом этмоқда. Кейин 13 мавсум финал орзу бўлиб қолаверди. Янги аср бошида ишлар яхши томонга ўзгарди, лекин "Атлетик" қайта-қайта каталон шлагбаумига урилаверди. Ушбу рақиблар 4 марта соврин эгасини ўзаро баҳсда аниқлашган – ва ҳар сафар омад "кўк-анорранглилар" томонида бўлди. Қўшимчасига, 19/20-йилги мавсум "Сосьедад" баск дербисида қўшниларини ранжитган. Шундай экан "Атлетик"нинг анча алами йиғилиб қолган.


Вальверде қўл остида басклар ғалабага ишонмоқда

Бу ҳолатни "лаънат" деб бўлмас, лекин тасодиф дейиш ҳам бироз қийиндек. Эрнесто Вальверде жамоа фалсафасини яхши билади ва унга кубок совға қилиш илинжида. Сабаби айнан шу ердан мураббий "Барселона"га йўл олганди. Энди яна "Атлетик" билан ғалабалар сари интилмоқда. 

Секин-аста мураббий жамоани юқорироқ даражага етакламоқда. "Шерлар" еврокубокларни соғингани аниқ – буни мухлислар ҳам соғинган, клуб бюджети учун ҳам яхши янгилик бўларди. Вальверде қайтгач, биринчи мавсумдаёқ баскларни еврокубоклар йўлланмаси томон ундади – лекин унда "Осасуна"ни қувиб ўтишнинг имкони бўлмади, чемпионат финишидаги қоқилишлар панд берди.

Ҳозир Вальверде "Атлетик"даги иккинчи мавсумини ўтказмоқда ва "қизил-оқлар" анча дадил одимламоқда. 27-турга келиб, жамоа ТОП-5да ва "Бетис", "Сосьедад", "Валенсия"дан 7-13 очкога илгарилаб кетди. Маълум ҳолатда клуб ЕЧЛ йўлланмаси учун чинакамига курашиши ҳам мумкин – "Атлетико" билан орадаги фарқ бор йўғи 3 очко.

Кубокда эса басклар барча синовлардан ўтиб бормоқда. Аутсайдерлар билан ўйинларда қоқилмади, "Эйбар" ва "Алавес"га имкон қолдирилмади. Грандлар олдида ўзини йўқотиб қўймади – аввалига "Барселона"дан ўша 4 мағлубият учун алам олинди, кейин икки бор "Атлетико" таслим этилди. Эътиборлиси, "матрасчилар" битта гол ҳам ура олишмади. Вальверде "Атлетик" учун идеал мураббийга айланди — энди бу жуфтлик соврин қўлга киритса адолатдан бўларди. Финалдаги рақиб эса бунинг  учун ўта қулай, қўшниларни ранжитган аутсайдер.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

+2   
02 мар 11:21:56
Beckham
84-йил олган. 30 йил емас 40 йил экан. 94 лар 30 кирди.
+1   
02 мар 11:23:34
Forever Manchester United
Malyorkani bemalol yutsa buladi
   
02 мар 12:30:10
Muhammadtohir Rafiqov
Beckham фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
84-йил олган. 30 йил емас 40 йил экан. 94 лар 30 кирди.
Man ham shuni yozmoqchi bo‘lib komentga korgandim yozib bo‘libsiz.Ijtimoiy yo‘nalosjda o‘qib ishlaydiganlarning aksariyarida MATEMATIKAdan muammo bo‘ladi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика