UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  0 19:00"Қизилқум" — "Машъал" 0:0 (Матнли транслация)  0 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  48 18:53Суперлига. "Сўғдиёна" меҳмонда "Шўртан"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  5 18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  0 18:05"Севилья" — "Барселона". Таркиблар маълум  9 18:01ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Карван"дан устун келди, Раҳмоналиев 89 дақиқа ўйнади  0 18:00Про лига. "Арал" "Жайхун"ни, "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб этди  2 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  5 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  8 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  6 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  6 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1

"Аталанта" устози: Эртадан "Реал" ҳақида ўйлашни бошлаймиз Янгиликлар

"Аталанта" устози: Эртадан "Реал" ҳақида ўйлашни бошлаймиз

Теглар :  "Аталанта"
Бергамонинг "Аталанта" клуби бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини "Кальяри" (1:0) билан ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Муриэль ва пенальти, мана шу вазиятлар ўйин тақдирини ҳал қилди. Яхшиямки, бизда ВАР бор, у пенальтини бекор қилди. 

Бу жуда ҳам қийин ўйин бўлди. Чунки "Кальяри" яхши шаклланган жамоа, уларда жисмонан бақувват, тажовузкор футболчилар бор.

Эртадан "Реал" билан ўйин ҳақида ўйлашни бошлаймиз. "Қироллик клуби"нинг ўйинларини кўрдик. Мадрид клуби айни пайтда ёмон формада бўлишига қарамай, техникаси юқори бўлган тезкор футболчиларга эга.

Бу "Аталанта" учун жуда муҳим ўйин. Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш учун ҳаракат қила олмаймиз, аммо нуфузли мусобақада тажриба орттириб, А Серияда қўллашимиз мумкин", деди италиялик мутахассис.

Маълумот учун, "Аталанта" ва "Реал" ўртасидаги учрашув 24 февраль оқшомида ўтказилади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика