

“Интер” ҳимоячини 30 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олади. Томонлар битим бўйича келишиб бўлган.
Госенс 2017 йилдан бери “нерадзуррилар” шарафини ҳимоя қилади. Аввалроқ эса у “Хераклес”, “Дордрехт” ҳамда “Витесс” каби клубларда ўйнаган. Немис футболчисининг бергамоликлар келишуви эса 2023 йил ёзигача эди.
27 ёшли футболчи жорий мавсум клуб либосида 6 ўйинда қатнашиб, 1+1 натижа кўрсатди. У ҳозирда жароҳатидан тикланмоқда.



