"Астон Вилла" Коутиньони сотишга тайёр

Mirjalol Normatov
25 дек 2022, 15:52
"Астон Вилла" раҳбарияти ярим ҳимоячи Филиппе Коутиньонинг ўйинларидан мамнун эмас.

Шу боисдан клуб уни қишки трансферлар ойнаси вақтида сотиб юборишга тайёр турибди. Инглиз клуби Коутиньони май ойида "Барселона"дан тўлиқлигича сотиб олганди.

30 ёшли бразилиялик футболчи 18 млн еврога баҳоланмоқда. Ушбу мавсумда Коутиньо 12 ўйинда қатнашди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›