"Астон Вилла" футболчилари Гарднинг истеъфосини талаб қилмоқда

Aslanov Jasurbek
4 мар 2016, 18:45
"Астон Вилла"нинг кўплаб футболчилари жамоа бош мураббийи Реми Гарднинг ишидан норози.

Клуб 28-турдан сўнг АПЛ турнир жадвалида сўнгги ўринни эгаллаб турибди. Жамоада жиддий келишмовчилик бўлиб ўтди ва натижада футболчилар икки томонга бўлиниб олишди. Мураббийни ветеран футболчилар қўллаб-қувватлашяпти ва улар омадсизликларда "Вилла"нинг янги ўйинчиларини айблашяпти.

Маълумотларга кўра, Гард "Манчестер Сити"га қарши Премьер-лиганинг 29-тур учрашувидан сўнг ҳайдалиши мумкин, чунки у январда раҳбарларга жамоани АПЛда сақлаб қолишини айтган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Telegraph

Сўнгги янгиликлар

Барча ›