UZ

Сўнгги янгиликлар

15:15Про лига. "ФарДУ" "Жайхун" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 15:13Про лига. 20-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  0 14:56Эшитдик-да! ЎФА қўмитаси "Навбаҳор"дан 3 очко олиб ташлади   7 14:34"Челси" ярим ҳимоячиси яна жароҳат олди  0 14:01Давид Райя — "Арсенал" тарихидаги энг яхши дарвозабон (Opta)  2 13:33ПСЖ Мендеш, Дуэ ва Дембеленинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 13:04"Коринтианс" Депайдан арзонроқ уйга кўчиб ўтишни сўради  1 12:36Лутфуллин бригадаси Миср – Венесуэла учрашувида ишлайди  0 12:09Испания терма жамоасининг ЖЧ-2026 учун уй либоси намойиш қилинди  1 11:35ФИФА "Тинчлик мукофоти"ни таъсис этди  4 11:05Футзал. Бугун терма жамоамиз Озарбайжонга қарши баҳс олиб боради  1 10:40Али Ашур: “Ўйинчиларимдан хурсандман, 0:0 ҳисобидан хурсанд эмасман”  1 10:13Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2026 либосини тақдим этди  6 09:45"Бу ёлғон". Ламин Ямал соғлиғидаги муаммолари ҳақидаги миш-мишларга жавоб берди  3 09:16Sofascore. Кечаги учрашувда "Андижон" жамоасидан ким энг катта баҳога лойиқ кўрилди?  3

Асрор Алиқулов: "Йўқотишларни ҳисобга олсак, дуранг биз учун керакли натижа" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Йўқотишларни ҳисобга олсак, дуранг биз учун керакли натижа"

Про-лиганинг 13-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Машъал" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Курашга бой ўйин бўлди десам тўғри бўлади. Жисмоний ҳолат ва характер юқори даражага чиққан учрашув гувоҳига айландик. Ҳавонинг бироз иссиқлиги ҳам футболчилар майдонда ўз маҳоратларини тўлиқ кўрсата олишларига тўсқинлик қилгандир. Охирги дақиқаларгача асабий ўйин бўлди. Йўқотишларни ҳисобга олсак, дуранг биз учун керакли натижа эди деб айтсак бўлади.

- Бугун ҳимоявий услубни режа қилганмидингиз?

- Йўқ, биз чуқур ҳимояга ётиб оладиган режа танламадик. Бизга кўпроқ майдон ҳолати халал берди. Биз қисқа узатмалар билан ўйнаймиз, лекин майдондан келиб чиқиб бошқачароқ услубга ўтдик. Ҳимояда ётволиб қарши ҳужум режамиз йўқ эди.

- Ҳар икки лигада ҳам ишлаган мутахассис сифатида Суперлига ва Про-лиганинг фарқини қандай баҳолайсиз?

- Про лига бу йилги мавсумда жамоаларнинг даражаси бир-бирига яқин. Суперлиганинг ҳам даражаси анчайин ошди. Про-лига клублари таркибларига эътибор қаратсангиз, Суперлигада ўйнаган кўплаб футболчилар бор. Шу боис Про-лигада ҳам ҳеч бир учрашувни ўткинчи ўйин сифатида баҳолаб бўлмайди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика