UZ

Сўнгги янгиликлар

11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  0 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  0 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  1 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  28 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  5 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  1 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  2 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  4 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  2 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  143 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3

Асрор Алиқулов: "Муртозаевнинг дисквалификацияси 3 та ўйинлигини учрашув куни билдик" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Муртозаевнинг дисквалификацияси 3 та ўйинлигини учрашув куни билдик"

Ўзбекистон кубогининг нимчорак финал босқичидан ўрин олган "Машъал" - "Қизилқум" (1:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- "Қизилқум" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Меҳмонлар бугунги ўйинда ҳимоявий услубни танлашди. Рақибнинг қарши ҳужумларида хатога йўл қўймасликка уриндик. Дастлабки голли вазият бизнинг жамоа томонидан яратилди, бироқ фойдалана олмадик. Аксинча "Қизилқум" жамоаси ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Иккинчи бўлимда ўзгаришларни амалга оширдик, мағлубиятдан қутулиш учун чораларни қўлладик. Ҳисобни тенглаштиришга эришдик, бироқ қўшимча бўлимларда маҳоратли футболчилар етишмагани сабаб иккита гол ўтказиб юбордик. 

- Захирадан ўйинга қўшилган футболчиларнинг фаоллиги ўйинда ҳисоб тенглашишига сабаб бўлди. Асосий вақтда ҳар икки жамоа тенг ўйин намойиш этаётганди. Қўшимча бўлимларда жамоангиз йигитлари чарчаб қолишдими?

- Гол урган вазиятимизда захирадан қўшилган футболчилар яхши ўйнашди. Суперлига жамоасига қарши ҳимояни зич ушлашга ҳаракат қилдик, бироқ бизга озроқ тезлик етишмади. Бунда фақат тез югуришни эмас, тез фикрлашни ҳам назарда тутаяпман. Ҳозирги футбол майдонда барқарорликни талаб этади. Бир-икки вазиятда ўзини кўрсатиб кейин майдонда кўринмай қолиш орқали ғалабага эришиш қийин.

- "Қизилқум" бугун захира дарвозабонисиз ва легионерларсиз ўйнади. "Қизилқум"ни маҳаллий футболчилардан иборат таркибининг ҳам "Машъал"дан устун жиҳатлари борми?

- Ўйин тенгма-тенг ўтди. Футболда маҳорат ва ноодатий фикрлаш даражаси барибир сезилади. Биз рақиб футболчиларни ҳам ўргандик. Хатолар бўлди, футболчиларнинг чарчаб қолган ҳолатлари ҳам бўлди. Муҳаммадали Ғиёсов, кейинчалик Файзулло Жуманқўзиевнинг ўйинга қўшилиши "Қизилқум" ҳужумларини кучайтирди. Тўпни тепиб юбориш қийин иш эмас, балки ўша гол ўтказиб юборилган вазиятларда ҳимоячилар чарчаб қолишгандир.

- "Машъал"да қўшимча бўлимлар режаси бормиди?

- Йўқ, биз буни режа қилмагандик. Аслида ҳужумга Хумоюн Муртозаевни туширишни мақсад қилгандик, бироқ унинг дисквалификацияси бугунги учрашувни ҳам ўтказиб юборишига сабаб бўлди. Олдинги учрашувда унинг лицензиясини қайтариб беришганди. Бироқ, ўйинга яқин қолганда у бугун ҳам ўйнамаслиги маълум бўлди. Қисқа фурсат ичида бошқа ҳужумчини майдонга туширишга тўғри келди. Балки Муртозаев ўйнаганида ҳужумдаги имкониятларимиз янада кўпроқ бўларди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика