UZ

Сўнгги янгиликлар

16:50"Реал"да жисмоний тайёргарлик тизимини ўзгартиришмоқчи. Пинтуснинг усуллари зич тақвимга мос эмас деб ҳисобланди ва у Алонсо штабига кирмайди (Marca)   0 16:26Ўзбекистон Кубоги. "Машъал" - "Олимпик", "Шўртан" - "Иштихон"  0 15:52“Таклиф устида узоқ ўйланмадим, бу биз учун янги чақирув” – Максим Шацкихдан дастлабки фикрлар  11 15:47Футболда тезлик бўйича жаҳон рекорди янгиланди  2 15:26Эвра Брунунинг кетишига қарши: "У жамоанинг энг муҳим ўйинчиси, усиз МЮ Европа Лигаси финалига чиқмаган бўлар эди. Уни қўйиб юборишса, хато бўлади"   0 14:31“Лочин” парвози: Кубокдаги сенсация ва Полвоновнинг қайтиши  4 14:08Деку: "Барса" Рафинья ва Ямалга боғланиб қолган. Таркибда баланс бор, лекин бизга уларга ўхшаш ўйинчилар керак"  3 13:11"Игорь, футболкангни бер". "Пахтакор" - "Насаф" учрашувидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:05"Наполи" ва де Брюйне шартнома тафсилотларини муҳокама қилишга тайёр, ярим ҳимоячининг оиласи хоҳишлари инобатга олинди   0 12:21Қоидабузарликдан сўнг урилган гол ва ВАРнинг нотўғри аралашувлари. Суперлиганинг 9-тури ҳакамлик таҳлили  3 12:12"Пахтакор" тўртинчи бўлди. "Насаф" охирги бор қачон 6 та гол ўтказган эди?   17 11:53“Трастбанк”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!  1 11:45Драган Черан ҳакамнинг хатолари, кўп гол уролмаётгани ва "Пахтакор"дан кетиши ҳақида гапирди  5 11:28Игорь Сергеев: "Насаф"га қойил қолиш керак, улар чиройли футбол намойиш этишди. Мени Мбаппе ёки Рафинья билан таққослаш шарт эмас"  7 11:01Ҳусайн Норчаев: "Кубокни қурбон қилиш режамиз йўқ эди"  10

Асрор Алиқулов: "Бугунги ғалабада футболчиларнинг иштиёқи муҳим роль ўйнади" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Бугунги ғалабада футболчиларнинг иштиёқи муҳим роль ўйнади"

Про лиганинг 4-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Нефтчи" (2:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов ўз фикрларини билдирди.

"Ўйин оғир бўлишини кутгандик. "Нефтчи" жамоаси қарши ҳужумда ўйнашини тахмин қилгандик. Рақиб жамоа таркибида яхши даражадаги футболчиларга эътиборлироқ бўлишимиз талаб этиларди. Охирги дақиқаларда бир қатор янги футболчиларни туширдик. Агарда биз ўз дарвозамиз олдида хато қилсак "Нефтчи"нинг гол уриш имкониятлари ошиб кетарди. Футболчилар майдонда кўп хатоларга йўл қўйишди. Бугунги ғалабада футболчиларнинг иштиёқи муҳим роль ўйнади. "Нефтчи" ғалаба қозонганида ўзи учун керакли бўлган очкога эга чиқарди ва турнир жадвалида биздан олдинлаб кетарди. Футболчиларга энг яқин таъқибчиларимизни олдинга ўтиб кетмасликларига имкон бермасликни уқтиргандик. Мухлисларни бугунги ғалаба билан табриклайман.

Биринчи бўлимда "Нефтчи" жамоасини ўргандик десам ҳам бўлади. Иккинчи бўлимда рақиб жамоа мураббийи ҳам ўзгаришларни амалга оширди. Ҳужумга кўпроқ куч беришди. Бугун дастлабки дақиқаларда майдонга тушган футболчи жамоамизда дебютини ўтказди. Шу боис уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашимиз керак. Уни ҳаракатларидан қониқдим. Аста-секин жамоамизга мослашиб боради. Иккинчи бўлимда "Нефтчи" жамоасида Мансур Саидов майдонга тушди, қанотларда ҳам яхши савиядаги футболчилар ҳаракат қилди. Ҳужумга зўр бериб гол уришганидан кейин ҳам ўз дарвозалари олдига яқинлаштирмасликка ҳаракат қилишди. Самандар ва Санжарда озгина тезкорлик етишмаётгани сабабли алмаштирдик. Ҳужумга ва ҳимояга тезлик билан ўтадиган ёшроқ тезкорроқ футболчиларни туширдик. Бу ўзгаришлар ўзини оқлади деб ўйлайман",- дейди Асрор Алиқулов.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика