UZ

Сўнгги янгиликлар

06:55Суперлига. "Навбаҳор" дербида ютқазди, "Насаф" ва "Динамо" эса ўз майдонларида ғалаба қозонишди  2 01:35Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Аланяспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов тўлиқ ўйнади  1 01:31"Бавария" — Германия Суперкубоги соҳиби  0 01:07U-21 биринчилиги. Йовович ва Марушич "Насаф"га гол урди, "Сўғдиёна"дан суперкамбэк, пешқадамдан мағлубият  2 00:39Рўзиқул Бердиев: "Мақсадимиз чемпионликни ўзимизда сақлаб қолиш"  4 00:37Ла Лига. "Барселона" йирик ғалаба билан бошлади, "Мальорка" биринчи бўлимдаёқ тўққиз киши бўлиб қолганди   50 00:11"Челси" "Милан" ярим ҳимоячисини қўлга киритмоқчи  0 23:57Элдор Мойлиев: "Насаф" ҳимоясини ёриб ўтиш бизга қийин бўлди"  0 23:39БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" меҳмонда "Ал Айн"га мағлуб бўлди, Ғаниев жамоасининг ягона голига муаллифлик қилди  0 23:31АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Вулверхэмптон"ни тор-мор этди, Ҳусанов захирадан ўйинга қўшилди  26 23:28Вадим Абрамов: "Мухлисларимиз уйдаги ғалабани соғиниб қолишганди"  4 23:14"Навбаҳор"нинг Намангандаги мағлубиятсиз серияси тугади  2 22:51Миржалол Қосимов: "Юриб футбол ўйнайдиган пайтлар ўтиб кетди"  6 22:03"Манчестер Юнайтед" Дания терма жамоаси хавбекини сотиб олмоқчи  2 21:30"Насаф" Қашқадарё дербисида "Шўртан"ни мағлуб этди  23

Асрор Алиқулов: "Бугун таркибда ротацияларга қўл урдик" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Бугун таркибда ротацияларга қўл урдик"

Ўзбекистон кубогининг 1-туридан ўрин олган ОКМК - "Машъал" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида


- Албатта, ОКМК кучли рақиб эканини билардик. Қанотлардан ҳужум ташкил этишга уриндик, шунингдек рақибга бўш худудлар қолдирмасликка ҳаракат қилдик. Кам сонли ҳужумларимиздан бирида имкониятдан фойдаланиб гол урдик. Таркибда ротациялар қилдик, ўйин амалиёти кам ва ёш футболчиларни майдонга туширдик. "Машъал" мухлисларини ғалаба билан табриклайман.


- ОКМК кучли рақиб эканини аввалдан билгансиз. Шунга қарамай ёшларни майдонга тушириб, таваккал қилдингизми?


- Таркибда ротация қилдик. Ўйин амалиёти кам футболчиларга имконият беришга ҳаракат қилдик. 20 ёшли футболчи қайсидир жамолаларда ёш ҳисобланмаслиги мумкин. Бугун жамоамиз сафида 20 ёшли Сарвар Бекчанов дебют қилди ва ўзини яхши кўрсатди. 


- "Машъал"нинг кубок ўйинларида қаергача етиб бориш мақсади бор?


- Биринчи навбатда гуруҳдан чиқишга ҳаракат қиламиз. Кейин ҳар бир учрашувга жиддий тайёргарлик кўриб, ғалаба учун майдонга чиқиш мақсадимиз бор. Олдиндан бу борада бирон фикр айтиб бўлмайди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика