UZ

Сўнгги янгиликлар

02:29Расман: "Манчестер Сити" навбатдаги трансферни эълон қилди  1 02:20ЖЧ-2026 саралаши. Фаластин Ўмонга қарши охирги дақиқада пенальтидан гол ўтказиб, Жаҳон чемпионати саралашини омадсиз якунлади  2 01:29ЖЧ-2026 саралаши. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  5 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  7 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  11 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  11 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  36 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  10 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  19 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  10 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  155 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  20 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  3 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  474 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4

Асрор Алиқулов: "Андижон" майдонидан ғалаба билан қайтиш мени жуда хурсанд қилди" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Андижон" майдонидан ғалаба билан қайтиш мени жуда хурсанд қилди"

Хабарингиз бор, кеча ПРО-Лиганинг 5-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси Андижонга сафар уюштириб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашув якунига етгач, меҳмонлар бош мураббийи Асрор Алиқуловдан сайтимиз учун интервью олдик.


-Ўйин қийин бўлишини олдиндан билгандик. Сабаби “Андижон”нинг шу кунгача ўтказган бир нечта ўйинларини видео-тасма орқали кўриб чиққандик. Хусусан, Кубок баҳсида “Навбаҳор” билан ўтказган баҳсини томоша қилиб, яхши таассурот пайдо бўлганди. Шунга монанд тайёргарлик кўриб, сафардан ижобий натижа билан қайтишни мақсад қилгандик – дея гап бошлади Асрор Чориевич.


- “Андижон” ҳам яхши шаклланган жамоа. Таркибида Суперлигада ўйнаган футболчилар жамланган. Айниқса ўтган мавсум жамоамиз шарафини ҳимоя қилган Сирож Ҳамроев, Элдор Бойматов ҳамда Суннатилла Мамадалиевнинг имкониятларини яхши билардик. Қолаверса олдинги чизиқда тўп сурадиган ва бугунги кунда тўпурарлик қилиб келаётган, Даврон Исоқовни ҳам аълоҳида ўрганиб чиққандик. Ҳимоячиларимга кўпроқ ушбу ҳужумчига нисбатан хушёрроқ бўлишини тушунтиргандим.

- “Андижон”нинг яна бир кучли томони – унинг ашаддий ишқибозларидир. “Навбаҳор”га қарши ўтказган учрашувида ҳам мухлислар ажойиб тарзда қўллаб-қувватлаб турган.
- Шогирдларимнинг харакатларидан хурсандман. Улар охиригача курашди. Учрашув аввалида ишлаб чиқилган тактика бу – асосан қарши ҳужум остида ўйнаш эди. Кўрдингиз бугун ушбу тактика ўзини оқлади.

- Жамоамизда турли қийинчиликлар бўлишига қарамай, йигитлар ўзларида куч топиб, шижоат билан ўйнаб, етакчи жамоанинг майдонидан уч очко билан қайтиши мени жуда хурсанд қилди. Битта аҳил оила сифатида шаклланаётганлигимиз билинди. Йигитлар майдонда бир-бирларини хатоларини тўғрилаб, иштиёқ билан ўйнашди. Бунинг учун шогирдларимга раҳмат айтаман.

- Бунгача олдинги чизиқда асосан ёш футболчиларнинг хизматидан фойдаланиб келаётгандик. Бугун эса Отабек Нарзуллаевдан ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида фойдаланишга қарор қилдик. Жамоамиз сардори универсал футболчи саналади. Илгари асосан ҳимоячи ролида харакат қилган бўлишига қарамай, Отабек бугун иккита гол уриб жамоага фойда келтирди.

- “Андижон” ҳақида нима дейишим мумкин? Рақиб жамоадан шундай ўйин кутгандим. Мезбонларнинг ҳимоячилари – Сирож Ҳамроев ва Ильдар Маматказин узун тўп ошириш орқали, ҳужумларни бошлаб беришини билардик. Уларнинг камчилигини яхши биламан. Лекин ҳозир бу ҳақда айтиб ўтмоқчи эмасман. Шунинг учун биз кўпроқ ярим ҳимоячиларимизни бунга йўл қўймаслигини уқтириб, рақибни марказда кутиб олиш ва унга имкон бермаслиги бўйича кўрсатма бергандим – дейди “Шўртан” устози Алиқулов.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика