

"Marca" хабарига кўра, барчаси "Челси"нинг янги ҳимоячи топишига боғлиқ бўлиб турибди. Лондон клуби "Барселона"дан 9 миллион евро сўраган. Клуб 2012 йили Сесарни сотиб олаётган вақтда "Марсель"га айнан шунча маблағ тўлаганди.
Ҳозирча "Челси" футболчисини қўйиб юборишга шошилмаяпти. Аммо "Барселона" навбатдаги трансфер қилинадиган футболчиси Сесар Аспиликуэта бўлишини истамоқда.



