

Клуб расмий Твиттерининг хабарига кўра, форвард билан янги келишув 2023 йилга қадар узайтирилди.
31 ёшли футболчи “Сельта” тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2006 йилдан буён асосий жамоа сафида тўп тепиб келмоқда. 2013 йилда испаниялик ҳужумчи “Ливерпул”да, 2014/15 йилги мавсумда эса “Севилья”да ижара асосида тўп тепган. 2015 йилнинг ёзида у 5 миллион евро эвазига “Сельта”га қайтганди.
Жорий мавсумда Аспас Ла Лиганинг 21 та урашувида 15 та гол уриб, тўрт марта голли узатмани амалга оширди. Бу кўрсаткич билан у “Сельта”нинг жорий мавсумдаги энг яхши тўпурари бўлиб турибди.



