UZ

Сўнгги янгиликлар

21:23Про лига. "Қўқон-1912" ва "Машъал"да ғалаба. "Бухоро" "Арал" билан дуранг ўйнади  0 21:14"Милан" АПЛда фаолият олиб бораётган мураббийни олиб келмоқчи, аммо...  0 20:30U-23 Осиё кубоги. ФИНАЛ. Ўзбекистон — Япония 0:0 (матнли трансляция)  74 20:19Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг чигил ёзди машқларидан ГАЛЕРЕЯ  2 19:54"Боруссия Дортмунд" мавсум охирида Ройс кетишини эълон қилди  3 19:42Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг стадионга етиб келишидан эксклюзив кадрлар!  5 19:20"Реал" "Ривер Плейт" билан Мастантуоно бўйича алоқага чиқди  1 19:07U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 термасининг Японияга қарши таркиби маълум  28 18:56Ўзбекистон ва Япония олимпия терма жамоалари ўзаро ўйинлар тарихи. "Самурай"лар бизни мағлуб эта олишмаган  1 18:40Жассим бин Ҳамад номидаги стадион кийиниш хонасидан эксклюзив суратлар!  1 18:35Про лига. 10 киши қолган "Олимпик MobiUZ" 90+3 ва 90+6-дақиқаларда иккита гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди  6 18:24U-23 Осиё кубоги. Финални икки киши шарҳлайди  36 18:17МЮ "Кристал Пэлас" вингери учун курашда етакчилик қилмоқда  0 17:40"Реал" хавбеки Испания чемпионатининг навбатдаги ўйинини ўтказиб юбориши мумкин  1 17:00"Милан" Жирудан кейин яна бир футболчисини текинга қўлдан чиқариши мумкин  1

Асосий рақобатчисини ютган мураббий ва "Олимпик Мобиуз" посбони — Про лига 2-тур лауреатлари Янгиликлар

Асосий рақобатчисини ютган мураббий ва "Олимпик Мобиуз" посбони — Про лига 2-тур лауреатлари

Championat.asia сайти Про лига 2-турининг энг яхшиларини аниқлади.

"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 2-турнинг энг яхши дарвозабони - Самандар Муратбаев ("Олимпик Мобиуз")

"Дўстлик" жамоаси мағлубиятга учраганига қарамай шу куни "Олимпик Мобиуз" дарвозаси томон бир неча бор хавфли ҳужумларни уюштирди. Уларнинг гол билан якунланишига "Олимпик Мобиуз" посбони Самандар Муратбаев йўл қўймади. Тўпга чиқишларда хатосиз ҳаракат қилган ва ўйин давомида ўзини кўрсата олган ёш кипер сайтимиз томонидан тур дарвозабони сифатида эътироф этилди. 



"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 2-турнинг энг яхши футболчиси - Далер Тухсанов ("Олимпик Мобиуз")

Фарҳод Нишонов шогирдлари Про лиганинг 2-турида дастлабки ғалабасини тантана қилди. "Дўстлик" мағлуб этилган ўйинда 2 та голда ҳам Далер Тухсанов иштирок этди. Биринчи бўлимда у рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлса, иккинчи бўлимда пенальтини ишлади. Бундан ташқари олдинги чизиқда фаоллиги билан ажралиб турди.

 


"Championat.asia" сайти талқинига кўра, 2-турнинг энг яхши мураббийи - Улуғбек Бакаев ("Бухоро")

"Бухоро" жорий мавсумдаги иккинчи учрашувини Суперлига йўлланмаси учун курашдаги асосий рақобатчиси "Қўқон-1912"га қарши меҳмонда ўтказди. Ўйин томонлама ёрқин таассурот қолдирмаган бўлиши мумкиндир. Лекин сафардан муҳим 3 очко билан қайтишни уддасидан чиқди. Қўқонликлар эса биринчи мағлубиятини тан олишга мажбур бўлишди.

 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
22 мар 20:07:04
Жамшид Абдусамадов
Далер яхши уйинчи экан. Лекин варатар уйинда хеч нарса килмади нега энг яхши дарвозабони булди.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика