Асл нусха Мюнхенга, сохтаси эса Дортмундга жўнатилади

Mirjalol Normatov
12 май 2019, 14:34
Германияда чемпионликнинг оригинал соврини Мюнхенга етказилади.

"Bild" хабарига кўра, совриннинг сохта, яъни, ясама нусхаси Дортмундга юборилади. Агарда "Боруссия" Бундеслига чемпионлигини қўлга киритадиган бўлса, асл соврин эртаси куни эгасига топширилади. Айни дамда "Бавария" ўз рақибини 2 очкога ортда қолдирмоқда.

Бундеслиганинг 34-турида "Бавария" "Айнтрахт" билан ўйнаса, дортмундликлар адаши Менхенгладбахнинг "Боруссия"сига қарши баҳс олиб боради.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Bild