UZ

Сўнгги янгиликлар

09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  3 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  13 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  4 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  1 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  3 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  9 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  63 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  4 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1

Асилбек Қаюмов: "Жамоамизни тажрибали мураббий бошқармоқда" Янгиликлар

Асилбек Қаюмов: "Жамоамизни тажрибали мураббий бошқармоқда"

Бугун "Турон" - “Ёзёвон-Лочинлари" (0:1) жамоалари ўртасида бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувидан сўнг, ёзёвонликлар ҳужумчиси Асилбек Қаюмов сайтимизга интервью берди.

Футболдаги дастлабки билимларимни тажрибали мураббий Саидаҳмад Бурҳоновдан олганман - дейди Асилбек Қаюмов. У киши ёшлигимда ёшлигимда ўзи мураббийлик қилаётган жамоага таклиф этиб, футбол сир-асрорлари ҳақида ўргатганлар. Кейинчалик Фарғона шаҳридаги "Нефтчи" футбол мактаби жамоаси таркибига бориб қўшилдим ва республикамиз миқёсида ўтказилган турли хил мусобақаларда иштирок этдим, тажриба тўпладим.

"Ёзёвон-Лочинлари" футбол клубига футболчи ва мураббий Зокирбек Нурматовни тавсиясига кўра бориб қўшилдим. Бу жамоага келиб қўшилишим билан  тезда киришиб кетдим. "Ёзёвон-Лочинлари" аҳил жамоа экан, футболчилар билан бир оиладекмиз. Илк учрашувларда жамоамиздаги тажрибали футболчилар мени қўллаб-қувватлашди, улардан кўп нарсаларни ўрганмоқдаман.Умуман олганда бу жамоа сафида ўйнаётганимдан хурсандман.

"Ёзёвон-Лочинлари" футбол клуби раҳбарияти ва мураббийлари бизга машғулотлар ўтказиш, футбол ўйнаш учун барча шароитларни яратиб беришмоқда. Биласизлар, жамоамизни тажрибали мураббий - Салимжон Зокиров бошқаради. Бош мураббийимиз бизни янги мавсумга муносиб тарзда тайёрламоқда деб ўйлайман.

Келажакда ўз олдимга Суперлига жамоаларида ўйнаш, насиб қилса миллий терма жамоамиз сафида тўп суришни мақсад қилганман. Насиб қилса мени қўллаб-қувватлаётган мураббийларимни ишончини оқлайман деган умиддаман.

Бекзод Толибов ёзиб олди.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика