UZ

Сўнгги янгиликлар

01:18"Бавария" Тухелнинг ўрнини эгаллаши кутилаётган номзод билан музокараларни бошлаб юборди  0 00:52Икер Касильяс ЕЧЛ финалида "Реал" дарвозасида ким туриши кераклигини айтди  1 00:30Чемпионларни сақлаб қолиш: "Байер" ёзда кимларни йўқотиши мумкин? (мутолаа учун)  0 00:11"Реал" Мбаппе трансферини Чемпионлар лигаси финалидан сўнг эълон қилади!  6 23:30Ривалдо ЕЧЛ финали ҳақида: "Боруссия Д" ғалаба қозонади"  15 23:22Расман: Килиан Мбаппе июнь ойида ПСЖни тарк этишини эълон қилди  12 23:09Бразилия термаси Америка кубоги учун қайдномасини эълон қилди. Рўйхатда Каземиро йўқ  7 22:42Хуммельс ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди. Матс Винисиусни ортда қолдирди  5 22:20Про лигада 7-тур ортда қолди. Турнир жадвали қандай кўринишда?  1 22:03Футзал бўйича Олий лига. "Oil Star" "Навбаҳор"ни мағлубиятга учратиб, кумуш медалларга эга чиқди!  1 21:30ОФК Куала-Лумпур шаҳрида терма жамоалар мураббийлари учун конференция ўтказди. Катанец бу конференцияда кўриниш бермади  11 21:00Про лига. "Бухоро" йирик ҳисобда "Олимпик-MobiUz"ни мағлубиятга учратди  32 20:51Гнабри жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборади  2 20:35Ўша машҳур дўппи аукционда 50 миллион сўмга сотилди!  13 20:10"Арсенал" чемпионлик парадини режалаштирмоқда  10

"Ашурматовга биз ҳам қизиқиш билдирган эдик" — "Спартак Москва" собиқ юлдузи Анталияда Championat.asia сайтига интервью берди Янгиликлар

"Ашурматовга биз ҳам қизиқиш билдирган эдик" — "Спартак Москва" собиқ юлдузи Анталияда Championat.asia сайтига интервью берди

ФНЛ вакили Москванинг "Родина" жамоаси Анталияда ўқув-машғулот йиғинларини олиб бормоқда.

Жамоа бугун  Ўзбекистон Суперлигаси иштирокчиси "Андижон"га қарши синов-назорат учрашувида майдонга тушди. Баҳсда биринчи рақам остида ҳаракат қилган "Родина" "бургутлар" дарвозасига йўл топа олишмади. Жамоа бундан аввал "Бунёдкор" билан ҳам беллашган ва кичик 1:0 ҳисобида зафар қучганди. Учрашувдан сўнг жамоа мураббийлар штабида фаолият юритаётган "Спартак Москва" ва Россия терма жамоаси собиқ юлдузи Юрий Ковтун сайтимизга кичик интервью берди. 

- Юрий Михайлович "Андижон" билан учрашув шахсан сизда қайси томонлама таассурот қолдирди?

- Жуда яхши спарринг рақиб вазифасини ўтади. "Андижон" ижобий таассурот қолдирди, ёш футболчиларда иштиёқ кучли эканлиги яққол кўриниб турди. Йиғинлар ораси ўйинларда турли натижалар қайд этилиши табиий. Умуман икки жамоа ҳам ҳаракат қилди. Ҳужум қилган жамоага ўйинни голсиз тугатиш аламли албатта. Олдинда ўйинларимиз кўп. Муҳими жароҳатларсиз расмий ўйинларга етиб олиш. 

- "Андижон" билан учрашувга қадар "Бунёдкор" билан куч синашган эдинглар. Хўш, бу икки рақиб нимаси билан бир-биридан ажралиб турди?

- "Бунёдкор" ҳам яхши жамоа эканлиги билинди. Ўйини шаклланган, вазиятлар етарлича яратди. Ўзига яраша жамоамизга муаммолар туғдира олишди, деган бўлардим. "Андижон" бошқача услубда ҳаракат қилди. Ўзбек клублари билан назорат ўйинлари ўтказаётганимиздан хурсандмиз. Чунки рус клубларига қараганда услубда фарқ бор. Россияда эса кўпроқ жисмоний ҳолатга эътибор берилади. 

- "Рубин"га ўтган Умарали Раҳмоналиев ва Рустам Ашурматов ҳақида нима дея оласиз? Умуман ўзбекистонлик ижрочиларга қандай тафсиф берган бўлардингиз?

- Ўзбекистонлик ҳимоячининг хизматларига қизиқиш билдирган эдик. Уларнинг асосий кучли томони тўп билан яхши муомалада бўлишлари. Боиси СССР пайтидан бери ўзбек футболида техника ва тўп назоратига катта урғу берилади. Юқори интелектга таяниб, ақлли ўйин кўрсатишади.   

- Демак гап Рустам Ашурматов ҳақида кетмоқда?

- Ҳа, Рустам Ашурматов. 

- Ўз вақтида "Спартак Москва" сафида Миржалол Қосимовга қарши кўп бор ўйнагансиз. Одатда, сиздек Россия футболидаги таниқли номлар билан учрашганимизда Миржалол Қосимов ҳақида сўраймиз...

- Қосимов — ўзбек ва рус футболидаги катта ном. У каби индивидуал кучли футболчини яқин йилларда учратмадим. Стандарт вазиятлардаги моҳирона ҳаракатлари ёдимда. Қосимов улкан ҳурматга сазовор футболчи ва мураббий ҳисобланади. 

- Анталияда 10дан ошиқ Суперлига жамоалари ўқув-машғулот йиғинлари, назорат учрашувлари олиб боришмоқда. Балки қайсидир футболчини кўз остингизга олиб қўйгандирсиз?

- Йиғинларда бунинг имкони кам. Машғулотлар ва ўйинларга, жамоани шакллантиришга кўп вақт сарфланади. Юқорида айтдим, аввал ҳам ўзбекистонлик ҳимоячига қизиққанмиз. Нима ҳам дердим, вақт кўрсатади.

Суратлар "Родина" расмий сайтидан олинди.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика