Асенсио "Реал"га кўпроқ ўйнашни хоҳлаётганини айтди

Sherzod Nurmatov
23 янв 2023, 18:41
"Реал" ярим ҳимоячиси Марко Асенсио янги шартномаси бўйича кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни ва маоши оширилишини истамоқда.

27 ёшли хавбекнинг амалдаги шартномаси мавсум охирида якунига этади.

Журналист Марио Кортехананинг фикрича, Асенсио раҳбарият унинг маошини оширишини истайди. Ҳозир футболчининг маоши йилига 10 миллион еврони ташкил қилади.

Футболчи жорий мавсум Ла Лиганинг 12 та учрашувида 1 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Athletic

Сўнгги янгиликлар

Барча ›