Асенсио: "Кўпроқ Роналдунинг ғалабаларга интилишидан ҳайратланаман"

Aslanov Jasurbek
15 июн 2017, 16:41
"Реал" ярим ҳимоячиси Марко Асенсио жамоадоши Криштиану Роналдуни мақтади.

"Роналдуда ҳайрон қолдирадиган сифатлар кўп! Бироқ кўпроқ Криштиану Роналдунинг ғалабаларга интилиши мени ҳайрон қолдиради. Машғулотлардаги меҳнати, машғулотлардан сўнг тренажёр залидаги ишлаши уни янада кучли қилади. Роналду доимо чўққига интилган ва жамоани куч билан таъминлаб туради. Ҳар бир машғулотда ундан ниманидир ўрганиш мумкин" - дейди Асенсио.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca