Асад Раҳимов: "Нефтчи"га қарши баҳс жуда қийин бўлади"

Narzulla Saydullayev
23 апр 2016, 11:34
Бугун "Машъал" ўз майдонида Фарғонанинг "Нефтчи" жамоасини қабул қилади.

Ушбу баҳс олдидан футбол соҳасида узоқ муддатдан буён меҳнат қилиб келаётган жамоа маъмури Асад Раҳимов ўйин ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

"Бугунги баҳс жамоа учун жуда ҳам оғир бўлади. Барча йигитлар машғулотлардан қанчалик меҳнат билан ишлаганини кўриб турибмиз. Ҳар икки жамоа учун вазият жуда ҳам қийин. "Нефтчи" мавсумни омадсиз бошлади ва бугун улар учун ғалабадан бошқа йўл қолмаган. Биз ҳам ҳозирда ўзимизга муносиб бўлмаган поғонадамиз. Ундан ташқари кўп ўйинда очколар йўқотдик. Уларни тўлдириш учун майдонимизда ғалаба қозонишимиз шарт. Йигитларга ғалаба учун ишонса бўлади. Ҳаммаси жамоани ўз қўлида", - дейди Асад Раҳимов.

"Машъал" матбуот хизмати


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›