UZ

Сўнгги янгиликлар

22:43Германия чемпионати. "Фрайбург" – "Боруссия" М. Асосий таркиблар маълум!  0 22:12"Бунёдкор" ўртоқлик учрашуви ўтказди  2 22:02Санчо ҳамда Аканжи жиддий тарзда жазоланди  0 22:01Про-лига-2020. Мавсум 3 июль куни старт олади. Тўлиқ тақвим билан танишинг   3 21:43АГМК назорат ўйинида ғалаба қозонди, Мате Ватсадзе хет-трик қайд этди  0 21:31МЮ "Вулверхэмптон" футболчиси билан шартнома имзолашга яқин турибди  2 21:14Флик: "Вернер ажойиб футболчи, "Челси"ни табриклайман"  11 20:54"Локомотив" қувноқ кайфиятда машғулотни давом эттирмоқда   4 20:39ОАВ: Вернернинг янги жамоаси номи маълум!  13 20:28Кепа мавсумнинг қайта бошланишини истамаяпти  1 20:14Хорватияни ютган Ўзбекистон, Болтабоевдан шедевр, чорак финалдан қуруқ қолдирган чехиялик ҳакам. 2013 йилги U17 ЖЧни ёдга оламиз  5 20:11Гризманн: "Қатардаги ЖЧдан кейин МЛСга кетаман"  5 19:57Англия Кубоги. Чорак финал ўйинлари ўтказиладиган вақт маълум!  1 19:51"Арсенал"нинг машғулотларидан суратлар  3 19:43"Интер"нинг захираси ёмонми?  2

АРХИВ. 2006 йилги "Пахтакор" - "Фулад" учрашувини ёдга оламиз Янгиликлар

АРХИВ. 2006 йилги "Пахтакор" - "Фулад" учрашувини ёдга оламиз

Сайтимиз ўқувчилари карантинда зерикиб қолмасликлари учун фото архив рукнини давом эттирамиз.

2006 йилги Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи, 3-турида Ўзбекистоннинг "Пахтакор" клуби Эроннинг "Фулад" клубини қабул қилганди. Учрашув 12 апрель куни "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтган, уни томоша қилиш учун 10 минг томошабин ташриф буюрган эди. 

"Шерлар" 13-дақиқада Зайниддин Тожиевнинг аниқ зарбаси туфайли ҳисобни очишади - 1:0. Биринчи таймнинг ўзида Сервер Жепаров ҳам гол уради - 2:0. Иккинчи таймда томонлар гол ура олишмайди ва "Пахтакор" 3 очкони қўлга киритади.


"Пахтакор" - "Фулад" - 2:0 (2:0)

12.04.2006. 3-тур. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 10000 томошабин.

Бош ҳакам: Ал Саиди (БАА)

Голлар:

1:0 - Тожиев Зайниддин, 13
2:0 - Жепаров Сервер, 37

"Пахтакор": Нестеров Игнатий; Алиқулов Асрор; Клецков Александр; Кирьян Владислав; Суюнов Илҳом; Жепаров Сервер; Тожиев Зайниддин (Ихеруоме Уче, 90); Абдуллаев Садриддин (Тожиев Камолиддин, 87); Иномов Ислом (Раҳимов Иброҳим, 77); Пономарёв Вячеслав; Кападзе Тимур.
Захирадагилар: Бердимуродов Раҳматулло; Жўраев Тимур; Исмоилов Анзур; Аҳмедов Одил; Байрамов Ренат.

Огоҳлантиришлар: Кападзе Тимур, 64; Иномов Ислом, 80.




Футболчилар майдонга тушиб келишмоқда. У пайтлар майдонга дарвоза ортидаги бинодан тушиб келинар эди. Сабаби кийим алмаштириш хонаси ўша ерда бўларди.



Бу таркибдан ҳозир фақат Игнатий Нестеров ва Садриддин Абдуллаев футбол ўйнашмоқда холос.


Стадионда ўша пайтларда ёғоч ўриндиқлар бўларди.


Тепа қатор (чапдан ўнгга): Александр Клецков, Владислав Кирьян, Зайниддин Тожиев, Илҳом Суюнов, Тимур Кападзе, Игнатий Нестеров. 

Пастки қатор (чапдан ўнгга): Сервер Жепаров, Садриддин Абдуллаев, Вячеслав Пономарёв, Асрор Алиқулов, Ислом Иномов.


Чапдан иккинчи бўлиб турган Али Ҳамад Ал Бадвавийни танидингизми? Эрон - Ўзбекистон (0:1) учрашувидан кейин Азиз Ҳайдаров қучоқлаб олган ҳакам шу.


Пономарёв рақибга босим уюштирмоқда.


Зайниддин Тожиев ҳавода унча-мунчасига ютқазмасди


Пономарёв тўп билан


Владислав Кирьян рақибдан қочмоқда


Тожиев икки рақиб қуршовидан бемалол чиқиб кетарди


Мана бундай қилиб


Ўнг қанот ҳимоячиси Ислом Иномов ҳужумга ҳам кўп ўтарди


Ўша пайт 20 ёш бўлган Садриддин Абдуллаев ҳозир ҳам "Пахтакор"да ўйнамоқда


Тожиев бирга бир вазиятга чиқса деярли барча ҳолатда гол урарди


Мана бундай қилиб


Гол қувончи №1


Гол қувончи №2


У пайтлар фан клуб йўқ эди, барча ўзи учун ишқибозлик қиларди


Орқа планда Самвел Бабаян ва бош мураббий Валерий Непомняшчий.


Ҳужумчидан ярим ҳимоячига айланган Тимур Кападзе


Сервер Жепаров ҳозиргина сальтони амалга оширди. Эътибор қилинг ҳозир футболчилар чиқиб келадиган жой у пайт умуман йўқ эди...




Кирьян ва Тожиев

Жамоа сардори Сервер Жепаров


Вячеслав Пономарёв


Рейтинг: +8   

Фикрлар

+2   
21 май 12:16:57
Ўзбеклигим фахрим
Зайниддин Тожиевга ўхшаган ҳужумчилар ҳозир чемиионатимизда учрамаяпти
+1   
21 май 13:27:48
Shakhzod Mamurov
Championat.asia emas paxtakorni sayti bulib qoldi. Zzzzzzzz
+1   
21 май 11:56:41
IBOH SARIASIYA
Oxriga rasmdagi yigitni yuzi Zidanga tortarkan ozgina
   
21 май 12:03:46
Файзуллох79
Яхши уйин булганди. Тожиевнинг голидан кейин стадион ларзага келган эди.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг