Артём Зюба: "Реал"да ўйнашни истардим, аммо Ла Лига менга маъқул келмайди"
13 апр 2016 22:26
Янгиликлар
Артём Зюба: "Реал"да ўйнашни истардим, аммо Ла Лига менга маъқул келмайди"
"Спартак"да ўйнаб юрган кезларимда менга клубдагилар уларга жуда кераклигимни таъкидлашдан чарчашмасди. Бир куни эса "Зенит"га ўтиш таклифи билан чиқишни. Нега энди Россиянинг энг номдор жамоасига ўтмаслигим керак эди? Бу таклифга жон деб рози бўлдим. Менга европа жамоаларидан аниқ таклифлар келиб тушмаган. Бироқ "Милан" ва "Фиорентина" клублари қизиқиш билдиришган деб айтишганди. Шунингдек, Англиянинг қайсидир жамоаси ҳам мени ўз сафида кўрмоқчи бўлган экан. Англия премьер лигасида ўйнашни жуда истардим. Ёки "Реал"га ўтсам йўқ демасдим. Чунки болалагимдан мадридликларнинг ўйинига маҳлиё бўлиб, шу жамоага мухлислик қилиб келганман. Аммо менга Испания чемпионати тўғри келмайди. Ла Лигада жуда секин футбол ўйналади. Испания майдонларида тўпни қабул қилиб олиб, уёқ-буёққа бемалол қараб, бошни қашиб ҳам бемалол гол урса бўлади. Менга бундай секин футбол маъқул эмас. Англияда эса шиддаткорона, тезкор футбол бўлади. Англия футболи айни менбоп футбол", - дейди Зюба.
Фикрлар