UZ

Сўнгги янгиликлар

03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  1 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  10 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   10 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  3 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  5 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3 23:37Эрон Про лигаси. Ўрунов 77 дақиқа ҳаракат қилган ўйинда "Персеполис" йирик ғалабага эришди  0 23:20Футзал бўйича Осиё кубоги. Тожикистон - Жанубий Корея 2:0   0 23:10Футзал бўйича Осиё кубоги. Япония - Қирғиз Республикаси 2:3   2 23:08АПЛда дебют қилган 19 ёшли футболчи майдонга тушганидан 3 дақиқа ўтгач, ҳушидан кетди   0 22:41U-23 Осиё кубоги. Қатар ҳакам томонидан қўшиб берилган 13-дақиқада Иордания дарвозасига ғалаба тўпини киритди  16 22:22Мессини немис грандлари ўз сафига қўшиб олмоқчи  9 21:54"Барселона"да Хавининг ўрнини ким эгаллаши деярли маълум  7 21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   4 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1

Артём Филипосян: «Таслим бўлмасликни ўрганяпмиз» Янгиликлар

Артём Филипосян: «Таслим бўлмасликни ўрганяпмиз»

Бу йилги чемпионатимиз анча қизиқарли ўтиши кўзга ташланиб қолди.

Балки илк таассурот алдамчи бўлар, лекин жамоалар сонининг қисқартирилиши футболимиз ривожига хизмат қиладиган кўриняпти. Дастлабки турда мамлакат вице-чемпиони «Насаф» очко йўқотди, «Бунёдкор» ўз майдонида мағлубиятдан қутулиб қолди.

Ўтказилган 6та ўйиннинг тенг ярмида жамоалар муросага келишди. Учта баҳснинг иккитасида мезбонлар ва яна бирида меҳмонлар кўчасида байрам бўлди. Уч очкони қўлга киритган жамоалардан бири «Бухоро» ўз мухлислари кўз ўнгида «Қўқон-1912»ни таслим этди.

Биз мазкур учрашувдан сўнг бухороликларнинг ягона голи муаллифи, тур қаҳрамонларидан бири Артём Филипосянни суҳбатга чорладик.

- Артём, учрашув ҳар икки жамоа учун ҳам жуда қийин кечди. Келинг, суҳбатимизни ўйин таассуротлари ҳақидаги фикрингиз билан бошласак.

- «Қўқон-1912» яхши шаклланган жамоа, шу боис ўйин биз учун осон кечмади. Рақиб таркибида маҳоратли футболчилар етарли. Шунга қарамай, баҳсни ўз фойдамизга ҳал қилдик.

- Мураббийлар ўйиндан олдин қандай кўрсатма беришганди?

- Тўпни кўпроқ ўз назоратимизда ушлаб туриш кераклигини айтишди. Меҳмонлар дарвозаси томон босимни кучайтиришимизни уқтиришди. Биз бу кўрсатмаларни бажара олдик, деб ўйлайман.

- «Қўқон-1912» кутилган қаршиликни кўрсата олдими?

- Ҳа, шубҳасиз. Гарчи ўз дарвозаларидан гол ўтказиб юборган бўлишсада, ҳимояда яхши ўйин намо­йиш этишди. Нўъмон Ҳасанов ажо­йиб жамоа шакллантирибди.

- Мавсумлар оралиғида «Бухоро» таркибига бир гуруҳ янги футболчилар келиб қўшилишди. Улар жамоанинг ўйинига қай даражада қўшилиб кета олишяпти?

- Ҳозирча бир-биримизни тўлиқ тушуниб кетдик, дея олмайман. Бунинг учун вақт керак. «Қўқон-1912»га қарши баҳсда бизга шу омил панд берди. Насиб қилса, 4-5та ўйиндан сўнг муаммо бартараф этилади.

- Суперлиганинг 1-тури ортда қолди. Кўпчилик қандай бўлар экан, деган саволларни берганди. Илк ўйинлар ҳақида нима дея оласиз?

- Sport телеканали сабаб 1-турнинг барча ўйинларини кўрдим. Бирида ўзим иштирок этдим (кулади). Барча учрашувларнинг жонли эфирда берилиши мухлислар учун совға бўлди.

Ҳозирча тайинли фикр билдириш қийин. Ҳамма бир хил савияда. Ҳеч кимга осон бўлмайди. Фикримча, бу йилги чемпионат анча кучли ва қизиқарли тарзда кечади.

- Биринчи турдаги қайси натижани кутилмаган, деб ҳисоблайсиз?

- Тўғрисини айтсам, бирорта клуб ҳақида гапирмоқчи эмасман. Мен учун жамоамизнинг ғалабаси энг муҳими бўлди.

- Ўйинда ягона ғалаба тўпини киритдингиз. Сўнгги бор олий лигада қачон гол урганингиз эсингиздами?

- Дарвозани ишғол қилганимдан хурсандман, лекин мен учун жамоамнинг ғалабаси ва мухлисларнинг қувончи муҳимроқ. Ким гол уришининг унчалик аҳамияти йўқ. Сўнгги бор ўтган йили «Локомотив» дарвозасига тўп киритгандим.

- Суперлигада 12та жамоанинг иштирок этаётгани яхши бўлдими?

- Ҳаммасини вақт кўрсатади. Эндигина биринчи тур ўйинлари ортда қолди. Ҳали олдинда бутун мавсум турибди. ЎФА томонидан қарор қабул қилиндими, демак унга ҳамма бўйсуниши керак. Зеро, улар футболимизни янги босқичга олиб чиқишга ҳаракат қилишяпти.

- Артём, «Бухоро»да ишлаётган ёш мутахассислар - Улуғбек Бақоев ва Бахтиёр Ашурматов тандеми ҳақида илиқ фикрларни айтишяпти. Сиз бу мураббийлар тўғрисида нима дея оласиз?

- Ҳар иккиси ҳам ўз вақтида жуда кучли футболчилар бўлишган. Улар билан ишлаётганимдан хурсандман. Ушбу тандемнинг биринчи ютуғи ҳеч қачон таслим бўлмаслигидир. Шу нарса менга кўп куч беряпти. Бақоев ва Ашурматов ўйинчилик пайтида ҳам ютқазишни ёмон кўришарди.

Ҳозир айнан шу нарса футболчиларга жуда керак. 30 ёшда бўлсам ҳам Бахтиёр акадан ҳимоя­чи сифатида кўп нарса ўрганяпман. У ўз вақтида Ўзбекистоннинг кучли ҳимоячиларидан бири бўлган. Улуғбек Бақоев ҳам йилдан-йилга тажрибасини ошириб боряпти. Ишончим комилки, улардан яқин келажакда жуда яхши мураббий чиқади.

- Икки йил давомида «Бухоро»да ўйнадингиз. Демак, бу ерда сизни ҳамма нарса қониқтиряпти ва шу сабабли жорий йил ҳам клубда қолдингиз...

- Худди шундай. Бухорода мени ҳамма нарса қониқтиряпти. Нолишга ҳаққим йўқ. Мухлисларга гап йўқ, шароитлар жуда яхши. Истеъдодли мураббийлар қўл остида ўйнаяпман. Ана шу омиллар сабаб учинчи мавсумни ҳам «Бухоро»да ўтказишга қарор қилдим.

- Адашмасам, мавсумлар оралиғида сизни «Бунёдкор»га таклиф қилишганди. Нима учун собиқ жамоангизга рад жавобини бердингиз?

- Тўғри, «Бунёдкор»дан таклиф бўлганди. Буни инкор этмайман. Лекин ўтган йилги чемпионатимиз якунига етиб бораётган бир пайтда клуб раҳбариятига Бухорода қолишимни айтиб, ваъда бергандим.

Ваъдага вафо, деганларидек, масумни «Бухоро»да бошладим ва бу қароримдан асло афсусланмайман. Чиройли ўйин­имиз ва ғалабаларимиз билан бухоролик мухлисларни ҳали кўп марта хушнуд қиламиз.


"Интерфутбол" газетаси

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика