Артём Довбик "Рома"нинг таклифини қабул қилди ва клубга ўтишга яқин
28 июл 2024 14:49
Янгиликлар
Артём Довбик "Рома"нинг таклифини қабул қилди ва клубга ўтишга яқин
"Жирона" форварди Артём Довбик "Рома"нинг трансфер таклифини қабул қилди.
Инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, Рим клуби футболчининг агенти билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришди. 27 ёшли украиналик ўйинчи билан 2029 йилнинг июнига қадар шартнома имзоланади.
Олдинроқ, Довбикнинг "Атлетико"га ўтишга яқинлиги хабар қилинганди. Клуб ва футболчи ўтиш шартларини келишишган, аммо комиссион тўлов бўйича муаммолар пайдо бўлган.
Довбик ўтган мавсум барча мусобақаларда 41та ўйинда майдонга тушиб, 25та гол ва 10та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар