UZ

Сўнгги янгиликлар

00:29МЛС кубоги финали. Месси, Суарес, Бускетс, Де Пауль ва Альбаси бор “Интер Майами” “Ванкувер”га қарши баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  0 00:18"Атлетик" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 00:14А Серия. "Интер" ўз уйида "Комо"ни тор-мор этди  2 00:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Фенербахче" билан дуранг ўйнади, Шомуродов ва Файзуллаев илк дақиқалардан майдонда тушди  34 22:42Ўзбекистон МТЖнинг ЖЧ-2026 гуруҳ босқичидаги тақвими маълум  10 22:01АПЛ. "Ман Сити" ва "Тоттенхэм"да ғалаба, "Челси"да эса дуранг  27 21:52"Лидс" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  17 21:49"Бетис" — "Барселона". Таркиблар маълум  25 21:46Бундеслига. "Бавария"дан 5:0, "Байер" эса меҳмонда мағлубиятга учради  0 21:20Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда "Коняспор" билан дуранг ўйнади, Алиқулов 90 дақиқа ҳаракат қилди  3 20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  4 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  35 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  18 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   2 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2

Артур Юнусов: "Нефтчи"да терма жамоада ўйнаб кетиши мумкин бўлган ўйинчилар бор" Янгиликлар

Артур Юнусов: "Нефтчи"да терма жамоада ўйнаб кетиши мумкин бўлган ўйинчилар бор"

Айни пайтда футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 5-тур беллашувлари бўлиб ўтмоқда.

Кеча турнинг марказий учрашувида АГМК ҳамда "Локомотив" жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди. Жуда ҳам қизиқарли кечган ўйин футзалда жуда кам кузатиладиган 0:0 ҳисоби билан якунланди.

Футзал. АГМК - "Локомотив". Марказий баҳсдан ФОТОГАЛЕРЕЯ

Учрашув якунлангач, олмалиқликларнинг тажрибали ўйинчиси Артур Юнусовнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Қарама-қаршиликларга бой ўйин бўлди. АГМКга ҳам, "Локомотив"га ҳам очко зарур эди. "Локо" ўтган гал бизга ютқазганди, шу боис бугун ютиш учун жон-жаҳди билан ҳаракат қилди. Жароҳатдагилар ва сафда бўлмаганларнинг ўрни билинди.

Таркибимизда асосий тўртлик шаклланмай қолди. Музаффар Аҳаджонов ва Аваз Абдувалиев касал бўлиб қолишганди. Аксига олиб, 1-бўлимда асосий ўйинчимиз Даврон Валижонов ҳам жароҳатланди.

Янги йилдан кейин жамоамиз аъзолари ҳали тикланиб улгуришмагани сезилмоқда. Тайёргарликка ҳам қисқа вақт бўлди, узоқ ҳордиқ чиқардик. Бугун жисмонан қийинчиликка учрадик.


Биринчи таймда рақиб устунлик қилди. Иккинчи бўлимда эса улар чарчаб қолишди ва биз босим қилдик.

Умуман олганда, дўстлик ғалаба қозонди. Қайсидир маънода бундан "Ҳуахин-Жиззах" ютган бўлиши мумкин. 

Ҳечқиси йўқ, ҳали ҳаммаси олдинда. Бизни "Ҳуахин-Жиззах" ва бошқа рақибларга қарши ўйинлар кутиб турибди. Ўйлашимча, "Динамо" ва "Нефтчи" жамоалари ҳам чакки эмас. "Нефтчи" таркибида терма жамоада ўйнаб кета олиши мумкин бўлган футзалчилар бор. Фақат уларга тўғри йўлни кўрсатиш керак. Ўйлайманки, уларга имконият берилса, ўйинлари ўз-ўзидан очилиб кетган бўларди.

Бу йилги чемпионат қизғин давом этмоқда. Олдинги йилларда совринли ўринларни банд этадиган жамоалар олдиндан маълум бўлиб улгурарди.

Кузатилаётган йўқотишлар бизга қимматга тушяпти деб ўйлайман. Кейинги турларда ҳам жисмоний тарафлама қийналсак керак. Шахсан ўзимни 60% га тайёр ҳис қиляпман, холос. Чемпионат олдидан бироз бетоб бўлиб қолганим ҳам ўз таъсирини кўрсатяпти", - деди Юнусов.


Эслатиб ўтамиз, айни пайтда "Локомотив" 13 ўйиндан кейин 34 очко билан пешқадамлик қилмоқда. АГМКда 31 ва "Ҳуахин-Жиззах"да 30 очко мавжуд. Лекин, улар пешқадамдан битта кам ўйин ўтказишган.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика