Артур Геворкян ва Шуҳрат Муҳаммадиев "Насаф"да қолади

23 окт 2014, 14:18
"Насаф" жамоасининг етакчи футболчилари янги мавсумда "Локомотив" сафига ўтиши ҳақида турли миш-мишлар тарқалганди.

Биз ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида "Насаф" клуби спорт директори Виталий Ни билан боғландик.

"Бу хабарларнинг ҳаммаси миш-миш. Биз ўз етакчиларимизни бошқа жамоага бериб юбормоқчи эмасмиз. Хусусан Артур Геворкян ва Шуҳрат Муҳаммадиевларнинг амалда жамоа билан тузган шартномалари мавжуд. Улар келаси мавсумни ҳам "аждарлар" сафида ўтказишади", - дейди клуб спорт директори Виталий Ни.


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.


Манба: championat.asia